Россия АҚШга ядровий зарба берса 98 миллион америкаликлар ҳалок бўлиши айтилди

© Fotolia / Romolo TavaniЯдерный взрыв
Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик тадқиқотчи Мэтью Кроенигнинг сўзларига кўра, биринчи зарбадан кейин Москва 131та Америка шаҳарларини йўқ қилиб юборади, бу эса 70 миллион нафар қурбонларга олиб келади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жоржтаун университети профессори Мэтью Кроениг ўзининг "Америкача стратегия мантиғи: нима учун стратегик устунлик муҳим" деб номланган китобида Россиянинг АҚШ бўйлаб берадиган иккита кенг кўламли ядровий зарбалари оқибатларини прогнозлаштириб чиқди. Бу ҳақда National Interestга таянган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: АҚШ плутонийни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаяпти
Тадқиқотчининг сўзларига кўра, биринчи зарбадан кейин Москва 131та Америка шаҳарларини йўқ қилиб юборади, бу эса 70 миллион нафар қурбонларга олиб келади.

Олим таъкидига кўра, ушбу рақамларда Россиянинг АҚШ томонидан бўладиган жавоб зарбасини қайтариши ҳам ҳисобга олинган.

Россия томонидан бўладиган иккинчи зарба, агар Вашингтон контрзарба оқибатида унинг арсеналини қисман йўқ қилган тақдирда, 28 миллион инсоннинг ҳалокати ва 12та шаҳарнинг барбод бўлишига олиб келади.

Профессорнинг фикрига кўра, ушбу йўқотишларнинг олдини олиш учун, АҚШ ўзининг ядровий арсеналини сақлаб қолиши лозим. Агар Вашингтон минтақалараро баллистик ракеталари арсеналини йўқ қиладиган тақдирда, Россиянинг биринчи зарбасидаёқ АҚШнинг йўқотишлари 82 миллион кишини ташкил этиши мумкин. Нега деганда, бунда Россия америка баллистик ракеталаридан ўзини ҳимоя қилишига ҳожат қолмайди.

Янгиликлар лентаси
0