Никол Пашинян Арманистон бош вазири бўлди

© Sputnik / Aram NersesyanКандидат в премьер-министры Армении Никол Пашинян в Национальном Собрании Армении (8 мая 2018). Еревaн
Кандидат в премьер-министры Армении Никол Пашинян в Национальном Собрании Армении (8 мая 2018). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайта ўтказилган овоз бериш жараёнида мухолифатчи кучлар раҳбари Пашинян номзоди учун депутатларнинг кўпчиллиги овоз берди.

ТОШКЕНТ, 8 мая — Sputnik. Арманистон Миллий мажлиси мамлакат бош вазири лавозимига "Фуқаро шартномаси" мухолифатчи партия рахбари бўлган Никол Пашинянни сайлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Арманистонда собиқ мухолифатчи бош вазир бўлиши мумкин

Сайловнинг иккинчи босқичида Пашинян номзоди учун "Елк", " Царукян Блоки" ва "Дашнакцутюн" партияларидан 59 нафар депутат овоз берди. Қарши бўлганлар сони 42 кишини ташкил қилди.

Айни дамда ҳукуматни бошқараётган партия (собиқ рақиб партия) аъзоларининг бир қисми берган овозлар туфайли янги бош вазир сайлаш мумкин бўлди.

Янги бош вазир вазифасида Пашинян Евроосиё иқтисодий саммитида (ЕОИИ) иштирок этишини хабар қилди.

Ваҳоланки, 1 май куни бўлиб ўтган дастлабки овоз беришда, парламентда кўпчилликдан иборат бўлган — Арманистон Республикачилар партияси вакиллари Пашинянга ўз овозларини бермаган ва у сайланмаган эди.

Ереванда сайловлар бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Арманистон президентлик бошқарувидан воз кечмоқда

Шундан сўнг бутун мамлакат бўйлаб намойишлар бўлиб ўтган. Пашинян тарафдорлари бир неча кун давомида йўлларни тўсиб қўйишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Апрель ойининг бошида Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян бош вазир лавозимига сайланган эди. Бундан олдин эса у мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиб, бош вазирга жуда катта ваколатлар берган эди. Шундан сўнг бутун Арманистон бўйлаб Пашинян бошчилигида мухолифат намойишлари бўлиб ўтди. Бир неча кун давом этган намойишлардан кейин Саргсян истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Янгиликлар лентаси
0