05:23 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)
300 0 0

“Евровидение-2018” ижрочилар танловида исроиллик ёш хонанда Нетте Барзилай энг кўп овоз жамлаб ғалабага эришди.

ТОШКЕНТ, 13 мая — Sputnik. Португалиянинг Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган 63  Евровидение” танловида “Toy қўшиғини ижро этган Исроиллик ёш хонанда Нетте Барзилай ғолиб бўлди

Исроиллик хонанда 529 балл жамлаб биринчи қатордан ўрин олди. Иккинчи қаторни 436 балл билан Кипр вакили Элени Форейре, учинчи қаторни эса 342 балл билан Австрия вакили Цезарь Сэмптон эгаллади.

“EuroVision2018” танловида 26 мамлакат вакиллари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, EuroVision қўшиқ танлови 1956 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунда у  дунёда энг оммавий қўшиқ танлови ҳисобланади. Уни ҳар йили 600 миллион киши томоша қилади.

EuroVision танловида Европа Эфирга узатиш ташкилоти (EBU)га аъзо бўлган 56 мамлакат вакиллари иштирок этиши мумкин. МДҲ давлатларида Евровидение танловларида Россия, Украина, Беларусь ва Озарбайжон вакиллари иштирок этган.   

Евровидениеда барча қўшиқлар жонли ижрода, инструментал шаклда ижро этилиши керак. Бэк-вокал ишлатишга рухсат берилмайди. Саҳнада бир вақтнинг ўзида 6 киши бўлиши мумкин. Барча ижролар тўғридан-тўғрри эфирга узатилади.

Мавзу:
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)

Асосий мавзулар