17:23 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Проверка документов у иностранных граждан

ЖЧ-2018 кунларида Россияга келган хорижликлар 3 кун ичида рўйхатдан ўтказилади

© Sputnik / Александр Кряжев
Дунёда
Ҳавола олиш
12710

ЖЧ-2018 кунларида Россиянинг айрим шаҳарларига келган хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш 3 кун ичида амалга оширилади. Олдин ушбу жараёнга бир кун берилади деб эълон қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ЖЧ кунларида Россиянинг айрим шаҳарларига келган хорижий фуқароларни 3 кун ичида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарорни имзолади. Янги қарор ҳуқуқуқий ҳужжатлар расмий порталида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонуннинг 2018 йил 7 май куни имзоланган дастлабки кўринишида “Жаҳон Чемпионати кунларида хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтазишга бир кун берилади” – деб эълон қилинган эди.

Ушбу қоидалар 2018-йилнинг 25-майидан 25-июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казан, Калининград, Нижный Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида амал қилади.  

Хорижий фуқароларни нафақат ички ишлар органлари бўлимларида, балким "Мои документы" кўп-функцияли марказларда ҳам рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади.

Ушбу қонун Жаҳон Чемпионати иштирокчилари, FIFA ва унинг шўба корхоналари ҳамда миллий футбол ассоциациялари вакиллари учун амал қилмайди.

Асосий мавзулар