20:58 24 Май 2018
Эфир
Сотрудники СБУ Украины

УХХ РИА Новости Украина офисига бостириб кирди

AP Photo / Efrem Lukatsky
Дунёда
Ҳавола олиш
26710

Украина пойтахти Киев шаҳрида СБУ (УХХ) РИА Новости Украина офисига бостириб кирди

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Украина пойтахти Киев шаҳрида СБУ (УХХ) РИА Новости Украина офисига бостириб кирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Эрталаб СБУ деган ёзуви бор формали шахслар офис қўнғироғини босишган. Гувоҳлар агентлик офиси жойлашган бинога домкрат ушлаб олган одамлар кириб кетишганини кўришган. Мана шундан сўнг офис ичида бўлган журналист қиз билан алоқа узилиб қолган.

Муассаса билан боғланилганда, улар "Россия Федерацияси назоратида бўлган медиатузилмаларга" нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилганлар.

Украина Хавфсизлик хизмати матбуот-котиби Елена Гитлянскаянинг сўзларига кўра, "ҳуқуқ посбонлари томонидан улардан тажовузкор-мамлакат томонидан Украинага қарши гибрид ахборот уруши доирасида фойдаланилганлиги аниқланган".

УХХ операция тафсилотларини сал кечроқ эълон қилиш ваъдасини берган.

Шунингдек, бугун эрталаб Киевда РИА Новости Украина ходими Кирилл Вышинский қўлга олинган.

"Россия сегодня" Халқаро ахборот агентлиги Бош директори Дмитрий Киселев Украина ҳукуматини Вышинскийни зудлик билан озод этишга ва ОАВларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди.

"Бу Киев асосий ҳуқуқ ва эркинликларни менсимай, журналистларни таъқиб қилаётган биринчи ҳолат эмас. Бизнинг ҳамкасбимиз Олеся Бузинанинг ўлдирилиши, Василий Муравицкийнинг таъқиб қилиниши шулар қаторида. Биз Украинада журналистларга нисбатан сиқувлар тўхтатилишида амалий кўмак сўраб халқаро тузилмаларга, шу жумладан, журналистик тузилмаларга, ОБСЕга мурожаат қиламиз", — деди Киселев.

АҚШ ва Украина байроқлари, архив сурат
© Sputnik / Николай Лазаренко

Украинада журналистларни сиқувга олиш ҳолатлари бўйича ўнлаб ҳолатларни санаб ўтиш мумкин. Россия ТИВ ОБСЕ ва Европа Кенгашини, шунингдек, халқаро ташкилотларни Киев сиёсатини қоралашга чақирмоқда.

Украина ҳукумати томонидан Россия ОАВлари вакиллари фаолияти кўплаб маротаба чекланган, хусусан уларга мамлакатга кириш мунтазам равишда чекланиб келинган. 2015 йилнинг март ойида Киев давлат ҳукумат органлари қошидаги 115та Россия ОАВлари аккредитациясини вақтинча тўхтатиб қўйди.

Теглар:
СБУ, журналистлар қўлга олиниши, РИА Новости, Украина

Асосий мавзулар