10:09 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Акции протеста на границе сектора Газа и Израиля

Кремль Ғазо секторида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлганидан ташвишда

© Sputnik / Ахмет Абед
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)
35210

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг декабр ойида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилди. Исроил ташкил топганининг 70 йиллигига туҳфа тарзида АҚШ ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди. Трампнинг бу қарори фаластинликлар ўртасида тартибсизликни юзага келтирди

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро "Квартет" иштирокчи-мамлакатлари минтақада зўравонлик ва зиддиятни келтириб чиқарадиган авж олдирадиган ҳаракатлардан узоқ бўлишлари керак, деб таъкидлади РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

Песковнинг сўзларига кўра, Москвада аввал бошданоқ Вашингтоннинг Яқин Шарқда зиддиятни юзага келтириши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан ташвиш билдирилган.

"Афсуски, ҳаммаси шундай бўлди", — деди Песков.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг декабр ойида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилди. Исроил ташкил топганининг 70 йиллигига туҳфа тарзида АҚШ ўз элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди. Трампнинг бу қарори фаластинликлар ўртасида тартибсизликларни, қатор араб давлатларида эса норозиликларни юзага келтирди.

"Ҳолат, айниқса, кўплаб фаластинлик ҳалокати, жуда чуқур ташвишларни келтирмаслиги мумкин эмас. Биз воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз, ва аввалгидек, барча мамлакатлар, айниқса, "квартет" иштирокчилари (Россия, АҚШ, ЕИ ва БМТ, таҳр.) бу каби зиддиятни авж олдирувчи қандайдир ҳатти-ҳаракатлардан узоқ бўлишлари керак, деб ҳисоблаймиз", — деб таъкидлади Песков журналистларга.

Ғазо секторида норозилик намойишлари душанба куни бўлиб ўтди. Бунга Исроил давлатининг барпо этилганига 70 йил тўлиши ва ушбу сана муносабати билан АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши сабаб бўлди.
Исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра 59 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2,7 минг нафардан зиёди жароҳатланди. Фаластинлик етакчи Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Ғазо секторидаги ҳолатни сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокама қилади.

Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича тўрт томонлама халқаро "Квартет" институти 2001 йилнинг охирида шакллантирилган. Унинг ташаббскорлари Россия ва Европа Иттифоқи бўлган.

Мавзу:
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)

Асосий мавзулар