00:30 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Премьер-министр Израиля Беньямин Нитаньяху

Исроилга "ахлоқни ўргатма", деб маслаҳат берди Нетаньяху Эрдўғонга

REUTERS / Ronen Zvulun
Дунёда
Ҳавола олиш
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)
142341

Илгарироқ Туркия президенти Исроил ва АҚШдан ўз элчиларини чақириб олган эди

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонни ХАМАС радикал ҳаракатини қўллаб-қувватловчи деб атади ва "ахлоққа ўргатмасликка" чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"(Туркия президенти, таҳр.) Эрдўғон — ХАМАСнинг энг йирик тарафдорларидан бири, у, шубҳасизки, терроризм ва қирғин нималигини тушунади. Эрдўғонга бизни ахлоққа ўргатмасликни маслаҳат бераман", — дейилади Нетаньяху матбуот-хизмати хабарида.

Илгарироқ Туркия президенти Исроилнинг ўнлаб фаластинликларнинг ўлимига олиб келган Ғазо секторидаги ҳаракатлари муносабати билан Анқара Вашингтон ва Тель-Авивдан маслаҳатлашув учун ўз элчиларини чақириб олиш қарорини қабул қилгани ҳақида баёнот берган эди. Эрдўғон шунингдек Исроилни террорчи девлат деб атаб, унинг фаластинликларга нисбатан ҳаракатларини — геноцид, деб баҳолаган эди.

Ғазо секторида норозилик намойишлари душанба куни бўлиб ўтди. Бунга Исроил давлатининг барпо этилганига 70 йил тўлиши ва ушбу сана муносабати билан АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши сабаб бўлди.

Исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар оқибатида, ҳалок бўлганлар сони 61 нафарга етди, 2,7 минг нафардан зиёди жароҳатланди. Фаластинлик етакчи Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди.

Мавзу:
АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргани туфайли юзага келган норозиликлар (24)

Асосий мавзулар