Тожикистон махсус хизматлари Россияда терактлар олдини олишга ёрдам берди

Oбуна бўлиш
Тожикистон хавфсизлик хизмати Россияда ЖЧ-2018 арафасида амлага ошириш режалаштирилаётган терактларни олдини олишга ёрдам берди

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тожикистон хавфсизлик хизмати Россияда бир неча терактлар олдини олишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.  

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ЖЧ-2018 арафасида теракт уюштиришни режалаштираётган террорчиларни қўлга олди.

Террорчилар чемпионат арафасида Москва ва Санкт-Петербургда терактлар уюштириб, ЖЧ-2018га келишни режалаштираётган футбол мухлисларини қўрқитишни мақсад қилишган.

Марказий осиёлик бўлган террорчилар турар жойлари тинтув қилинганда қўлбола портловчи мосламалар, автомат, пистолет ва жанговар гранаталар топилган.

ФСБ хабарига кўра, террорчилар Россияда таъқиқланган ИШИД гуруҳи аъзолари бўлишган. Улар Яқин Шарқ ва Россиядаги террорчи гуруҳ раҳбарларидан бевосита буйруқлар олиб турган. Террорчиларни қўлга олишда Россия ИИВ, Тожикистон ва Қирғизистон куч тизимлари иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0