04:59 19 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Donald Trump

Трамп: КХДР раҳбарининг бошига Каддафийнинг куни тушиши мумкин

© REUTERS / Joshua Roberts
Дунёда
Ҳавола олиш
1834 0 0

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтонберг билан учрашуви олдидан берилган саволларга жавобида айтди

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ливиянинг собиқ диктатори Муаммар Каддафий тақдирини такрорламаслик учун ривожланишнинг Жанубий Кореяча йўлини танлаши лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтонберг билан учрашуви олдидан берилган саволларга жавобида айтди, деб ёзади "Ведомости". Савол-жавоблар стенограммаси Оқ уй сайтида чоп этилди.

"Биз бу давлатни йўқ қилдик. Биз Каддафийга ҳеч қачон: "О, биз сизларни ҳимоя қилмоқчимиз. Сизларга ҳарбий қудрат бермоқчимиз. Сизларга буларнинг барини бермоқчимиз" демаганмиз. Биз кириб келдик ва уни йўқ қилдик", — деди Трамп 2011 йилда ҳалок бўлган Каддафий ҳақида.

"Ва Ироқ билан ҳам худди шундай қилдик", — деб қўшиб қўйди у.

Энди "агарда келиша олмасак (КХДР раҳбари билан), бу модель такрорланиши мумкин. Агарда келиша олсак, менимча, Ким Чен Ин жуда-жуда бахтли бўлади. У жудаям бахтли бўлишига чиндан ҳам ишонаман", — деди Трамп.

Шу билан бирга Трамп Яқин Шарқ кампанияси Америка бюджетини етти триллион долларга камайтирганини билдирди.

Шимолий Корея ҳақида фикр билдираркан, АҚШ президенти Вашингтон Пхеньяндан Трамп ва Ким Чен Иннинг 12 июнга мўлжалланган учрашуви бекор қилингани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар олмаганини айтди.

Асосий мавзулар