Ислом дунёси Қуддус бўйича имтиҳондан ўта олмади, деб баёнот қилди Эрдўғон

© AP Photo / Yasin Bulbul, Presidential Press Service, PoolПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилишига мусулмон мамлакатлари нега суст муносабат билдирдилар деган саволга Туркия президенти Тойиб Эрдўғон изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ислом дунёси Қуддус бўйича имтиҳонни уддалай олмади, деб баёнот қилди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилишига мусулмон мамлакатлари томонидан суст муносабат билдирилгани ҳолатига изоҳ берар экан. РИА Новости хабарига асосан.

Участники протестов на территории Рамаллы в Палестине против решения США о признании Иерусалима столицей Израиля - Sputnik Ўзбекистон
Қарсаклар ва ўқ товушлари. АҚШ ўз элчихонасини Қуддусга кўчириши нимаси билан хавфли
"Қуддус — бу шунчаки шаҳар эмас. Бу мусулмонлар учун белги, бу имтиҳон. Ислом дунёси бу имтиҳонни топшира олмади. Бутун дунё ҳам ундан ўта олмади, БМТ АҚШ томонидан йўл қўйилган ҳаракатга самарали қаршилик кўрсата олмади. Биз, мусулмонлар, қоралашдан бошқа ҳеч вақо қилмаяпмиз", — деб баёнот қилди Эрдўғон Ғазо секторидаги Исроил ҳаракатларига қарши Истанбулда минглаб одамлар тўпланган норозилик митингида.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, "агар мусулмонлар бирдам бўлса ва биргаликда зулмга қарши чиқса, у ҳолда Исроил номаъқулчилиги узоққа бормайди". Шу билан бирга турк етакчиси яҳудийларни сионистларга ўхшатиш керак эмаслигини қўшимча қилди ва америкаликларни "АҚШ раҳбарияти содир этаётган хатоликларга нисбатан овозларни баландлатишга чақирди".

Ушбу митингда Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим ҳам чиқиш қилиб, "фаластин халқининг адолатли кураши — Туркиянинг ҳам кураши" деб айтди. Йилдирим Исроил етакчисини фашист Германия ва Италия раҳбарларига қиёслади. "Исроил ҳукумати Гитлер ва Муссолинига тақлид қилган ҳолда, бутун дунёга ўзларининг асл мақсадларини кўрсатишмоқда — улар оккупантлар бўлиб, ҳуқуқ нормаларини мутлақо назарга илишмайди", — деди Туркия Бош вазири.

Акции протеста на границе сектора Газа и Израиля - Sputnik Ўзбекистон
АДЛ Қуддуснинг янги мақомини тан оладиган давлатлар билан муносабатни қайта кўриб чиқади

Америка элчихонаси Қуддусга кўчирилган кунда Ғазо секторида норозилик акциялари бошланиб кетди. Исроил аскарлари тартибсизлик иштирокчиларига қарата тўғридан-тўғри ўт очдилар. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу тўқнашувларда 60дан зиёд фаластинликлар ҳалок бўлган.

Эрдўғон ушбу ҳаракатларни геноцид, деб атади ва Туркияда уч кунлик мотам эълон қилди. Бундан ташқари, Анқара маслаҳатлашув учун АҚШ ва Исроилдан ўз элчиларини чақириб олди, Исроил элчисига эса мамлакатни тарк этишни таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0