Москва НАТОни жиддий огоҳлантирди

© REUTERS / Francois LenoirЭмблема NATO
Эмблема NATO - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия кейинги йилларда НАТОнинг ғарбий чегаралар яқинида мислсиз даражада фаоллашаётгани ҳақида айтиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 май —Sputnik. Москва НАТОни Россия чегаралари яқинида ҳарбий кескинликни ошириш хавфли эканлигидан огоҳлантиради, деди РФ ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг “шарқий қанот”да ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашни тинмасдан кучайтириши манзарасида Европадаги ҳарбий-сиёсий вазият ёмонлашиб бормоқда, бу айниқса Болтиқбўйи маконини ҳарбийлаштиришда акс этмоқда.

"Шимолий Атлантика альянсини Россия чегаралари яқинида ҳарбий кескинликни бундан буён ҳам кучайтириши Болтиқбўйи ҳудудидаги барча давлатларнинг миллий хавфсизлигига нисбатан хатарни фақатгина кучайтиради", — деди Захарова брифинг давомида.

У бир пайтлар ҳарбий нуқтаи назардан тинч бўлган ҳудуд қисқа вақт ичида Москва томонидан келадиган хавф ҳақида ўйлаб топилган уйдирма орқали маҳаллий аҳоли қўрқувга солинаётган фронтолди ҳудудига айланганини таъкидлади.

Россия кейинги йилларда НАТОнинг ғарбий чегаралар яқинида мислсиз даражада фаоллашаётгани ҳақида айтиб келмоқда. НАТО ўз таъсирини кенгайтирмоқда ва буни “Россия зўравонлигини тутиб туриш” деб атамоқда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Россия ҳеч кимга таҳдид солмаслигини, аммо ўз манфаатлари учун хавф соладиган ҳаракатларни эътибордан четда қолдирмаслигини айтганди.

Янгиликлар лентаси
0