Трамп АҚШдаги ноқонуний миграцияга қарши янги чораларни эълон қилди

© AP Photo / Andrew HarnikПрезидент США Дональд Трамп, архивное фото
Президент США Дональд Трамп, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп Америкага ноқонуний иммигрантлар кириб келаётган давлатларга ёрдам ҳажмини қисқартириш билан қўрқитмоқда

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Америкага ноқонуний иммигрантлар кириб келаётган давлатларга ёрдамни қисқартириш билан таҳдид қилди, деб хабар берди РИА Новости.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Нью-Йоркдаги терактдан сўнг: оилавий миграцияни тўхтатиш зарур

"Агар кимдир ҳар қандай давлатдан келар экан, биз ёрдам пулидан маълум суммани қайтариб қоламиз", — деди Трамп, Нью-Йоркда доира суҳбати давомида ноқонуний иммиграцияни муҳокама қилар экан. Унинг сўзларига кўра, айрим давлатлар хавфли мигрантларга АҚШга кўчиб ўтишга ҳалақит қилиш учун етарлича иш қилмаяпти. Хорижий ёрдамдаги ўзгаришлар "радикал" бўлади ва "тезда" рўй беради, деб қўшимча қилган Трамп.

Шу билан бирга Трамп хорижий ёрдам борасида якка ўзи қарор қабул қила олмайди. Бюджетдаги ҳар қандай маблағлар Конгресс томонидан ажратилади. Худди шу Конгресс 2017 йилда Трампнинг бошқа мамлакатларга бериладиган ёрдам ҳажмини жиддий қисқартириш ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0