АҚШга у илгари тасаввур ҳам қилиб кўрмаган фожиани кўрсатиш қўлимиздан келади - КХДР ТИВ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПраздничные мероприятия, посвященные 105-й годовщине со дня рождения Ким Ир Сена, в КНДР
Праздничные мероприятия, посвященные 105-й годовщине со дня рождения Ким Ир Сена, в КНДР - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чхве Сон Хининг таъкидлашича, КХДРни ўз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга айнан Ливия намунаси мажбур қилган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Шимолий Корея агарда АҚШ ўзини "ақлсизларча" тутса ҳамда "ҳали бошларига тушмаган ва тасаввур қила олмайдиган фожиани" бошдан ўтказишга мажбурламоқчи бўлса бу давлат билан ўтказиладиган саммит масаласини қайта кўриб чиқади", дейилади КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чхве Сон Хининг расмий баёнотида.

Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг кескин норозилигига АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг КХДРни Ливия билан солиштиргани ва агарда КХДР ядровий дастуридан воз кечмаса, воқеалар Ливия сценарийси бўйича ривожланиши мумкинлиги ҳақидаги гаплари сабаб бўлди.

Пенс КХДРга қарши куч ишлатиш билан таҳдид қилди

"Бизнинг давлатимиз — ядровий давлатни бир неча дона қуроли бўлган Ливия билан солиштириши унинг қай даражада сиёсий галварс эканлигини билдиради", — дейилади баёнотда.

Чхве Сон Хининг таъкидлашича, КХДРни ўз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга айнан Ливия намунаси мажбур қилган.

Вазир ўринбосари унинг мамлакати ҳам АҚШни "шу пайтгача тасаввур ҳам қилиб кўрмаган фожиани кўришга" мажбур қила олишини билдирди ва Пенсга "сўзларининг даҳшатли оқибатларини ўйлаб кўришни" таклиф қилди.

"Музокаралар столи атрофида ёки ядровий қарама-қаршилик майдонида учрашишимиз АҚШнинг қарори ва ўзини тутишига боғлиқ. Агар АҚШ бизнинг яхши ниятларимизни таҳқирласа ва ўзини аввалгидек аҳмоқона тутадиган бўлса, мен раҳбариятга КХДР-АҚШ саммити масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қиламан", — деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув 12 июн куни Сингапурда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0