Путин Ғарбга “қизил чизиқ”дан ўтмасликни маслаҳат берди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЕжегодная большая пресс-конференция президента РФ Владимира Путина
Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу билан бирга Россия раҳбари Украинадаги давлат тўнтаришида Ғарбнинг роли борлигини эслатди.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ғарб давлатларини Россия билан муносабатларда “қизил чизиқ”дан ўтмасликка чақирди. У бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форуми вақтида айтди.

Россия раҳбари, хусусан, Москва манфаатларини ҳурмат қилиш кераклигини таъкидлади ҳамда Шимолий Атлантика иттифоқининг кенгайиши Россия учун таҳдид уйғотиши мумкинлигини билдирди.

Эмблема NATO - Sputnik Ўзбекистон
Москва НАТОни жиддий огоҳлантирди

"НАТО бизнинг чегарамизгача етиб келгани камлик қилгандан, энди унга Украинани ҳам қўшиб у ерга қандайдир радарлар ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ҳам олиб келишади деган гумондамиз", — деди Россия президенти.

Бундан ташқари, Путин “чегарадан ўтмаслик”ка чақирди.

"Қандайдир чегаралар бўлади, тушуняпсизларми, “қизил чизиқ”дан у ёғига ўтиб бўлмайди. Келинглар, бизнинг манфаатларга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик", — деб қўшиб қўйди у.

Шу билан бирга Россия раҳбари Украинадаги давлат тўнтаришида Ғарбнинг роли борлигини эслатди. Нега Украинада Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко каби “ғарбпараст сиёсатчилар” бўлиб туриб ғарб давлатлари бу мамлакатда ҳукумат куч билан алмашишига олиб келишди, дея савол берди.

Янгиликлар лентаси
0