09:50 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Американский эсминец в море

Хитой АҚШни ўз ҳудудий сувларига бостириб киришда айблади

© Flickr / Commander, U.S. 7th Fleet
Дунёда
Ҳавола олиш
705 0 0

"АҚШ ҲДК кемалари 27 май куни Хитой ҳукумати розилигисиз ўзбошимчалик билан Сиша ороллари акваториясига бостириб кирди", - деб баёнот қилди Хитой мудофаа муассасаси вакили

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Америка ҳарбий кемалари ўзбошимчалик билан Хитой ҳудудий сувларига бостириб кирди. Бу ҳақда ХХР Мудофаа вазирлиги вакили У Цянь хабар берди.

Цянь илгарироқ ОАВларда тарқалган — Higgins эсминеци ва бошқарилувчи ракета қуролига эга USS Antietam крейсери Сиша (Парассельс) оролларидан 12 денгиз миль ўтганлигини ҳақидаги хабарларни тасдиқлаган.

"АҚШ ҲДК кемалари 27 май куни Хитой ҳукумати розилигисиз ўзбошимчалик билан Сиша ороллари акваториясига бостириб кирди", — деб баёнот қилди Хитой мудофаа муассасаси вакили. Пекин бунга жавобан Жанубий-Хитой денгизи ҳудудига ўз кемалар авиациясини юборган.

Хитой Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, америка ҳарбийларига Парассельс ороллари акваториясини тарк этиш ишораси берилган.

Америка кемаларининг навбатдаги маневрлари Хитой хитой қонунлари ва халқаро нормаларга зид фитна, деб баҳоламоқда Хитой мудофаа муассасаси. Хитой Мудофаа муассаси вакилининг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳаракатлари "Хитой суверенитетини қўпол тарзда беорларча бузиш" сифатида баҳоланади ва икки давлат қуролли кучлари ўтасидаги стратегик ўзаро ишончни ҳамда тегишли денгиз ҳудудидаги тинчлик ва барқарорликни йўққа чиқаради.

Пекин ушбу ҳодиса туфайли кескин эътироз билдирмоқда.

Хитой Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг денгиздан ва ҳаводан хавфсизлигини кучайтиришга, шунингдек, давлат суверенитетини ҳимоя қилишга ваъда берган. Пекиннинг минтақадаги тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилишдаги қарори қатъий, деб таъкидлашмоқда Хитой Мудофаа вазирлигида.

Пентагон изоҳи

АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари кемалари Жанубий-Хитой денгизида кемачилик эркинлиги ҳақидаги халқаро қонунчилик асосида ҳаракатланмоқда, деб изоҳ берган РИА Новостига Пентагон матбуот-хизмати вакили Кристофер Логан.

"АҚШ кучлари Осиё-Тинч океани минтақасида, шу жумладан Жанубий-Хитой денгизи ҳудудида ҳам ҳар куни ҳаракатланади. Барча ҳаракатлар халқаро қонунчилик асосида бажарилади ва Қўшма Штатлар қонунан рухсат берилган барча жойда учади, сузади ва ҳаракатланади", — деб айтган Логан.

Унинг сўзларига кўра, флот ҳаракатлари тафсилотлари кемачилик эркинлиги ҳақидаги тамойилларга асосан йиллик ҳисоботда очиқланади.

Асосий мавзулар

  • Подпись документов

    Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

    29
  • Дым из труб в Казани

    Миллий диспетчерлик марказига маълум қилинган хабарларга кўра, айни пайтда "Талимаржон ИЭС" энергоблокининг авариявий ўчиш сабаблари аниқланиб, ишга тушириш юзасидан зарур чоралар кўрилмокда.

    110
  • Университетский проспект в Самарканде

    СССР тарқалиб кетганидан сўнг рус номлар Самарқанд харитасидан йўқ бўлиб кетди, лекин ҳозир вазият ўзгармоқда – шаҳарда Михаил Иванович Невесский номига хотира тахтачаси пайдо бўлиши мумкин. Айнан шу инсон Самарқанддаги яшил бульварни яратган ва боғларни барпо этган

    336