10:27 15 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Си Цзиньпин выступил на саммите ШОС

Си Цизиньпин: Куч, бирдамлик ва ўзаро ишончни ошириш керак

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
Циндаода ШҲТ саммити (14)
192 0 0

Циндаодаги ШҲТ саммитида Хитой раҳбари ўзаро тушуниш ва уйғунлик ва ўзга давлатлар танлаган ривожланиш йўлини ҳурмат қилиш ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 10 июнь – Sputnik. ШҲТ раҳбарлари кенгайтирилган мажлисида Хитой раҳбари Си Цзиньпин нутқ сўзлади, РИА Новости хабарига асосан.

“Куч, бирдамлик ва ўзаро ишончни ошириш керак. Циндао декларациясини, узоқ муддатли қўшничилик ҳақидаги шартнома бўйича ҳаракатлар режасини ШҲТ мамлакатлари дўстлиги ва ҳамкорлиги ҳақидаги шартномани тўлиқ амалга ошириш керак.

Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, ўзга давлатлар танлаган мустақил ривожланиш йўлини ҳурмат қилиши керак. Бир бирининг асосий манфаатлари ва хавотирларини ҳисобга олиши керак. Турли келишмовчиликларни ҳал қилиш, ўзаро тушуниш ва уйғунликни, кучайтириб ташкилотни мустаҳкам ва бошқа мамлакатлар учун ҳам жозибадор уюшмага айлантириш керак.

Умумий тинчлик ва хавфсизлик учун мустаҳкам асос яратиш керак. “Уч ёвуз куч” билан кураш учун ташкилот 2019-2021 йилларда белгилаган дастурни фаол амалга ошириш керак. Биргаликда аксилтеррор ўқув-машғулотлари олиб бориш, мудофаа ва хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш керак.

Вазиятдан фойдаланиб, Хитой ШҲТ банклар уюшмаси доирасида 30 миллиардлик Юанлик кредит линияси очганини эълон қиламан”, — деди Си Цзиньпин.

Мавзу:
Циндаода ШҲТ саммити (14)

Асосий мавзулар