15:34 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Сетевое оборудование

Сунъий онг 48 соат ичида сценарий ёзиб фильм суратга олди

© Sputnik / Владимир Трефилов
Дунёда
Ҳавола олиш
363 0 0

Мазкур фильмнинг режиссёри ва сценарийнависи ҳам, монтажчиси ҳам Benjaminнинг ўзи бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Benjamin деб аталувчи сунъий онг 48 соат ичида фильм тайёрлади. Мазкур фильмнинг режиссёри ва сценарийнависи ҳам, монтажчиси ҳам Benjaminнинг ўзи бўлди. Бу ҳақда The Times ёзмоқда.

Benjamin фильм сюжетини ишлаб чиқди, сўнгра эски оқ-қора фильмлардан мос келадиган саҳналарни танлаб олди ва шундан сўнг нейротармоқ кадрларни бирлаштирди. Оқ-қора тасвирдаги қаҳрамонларнинг юзи ўрнига замонавий актёрларнинг қиёфалари қўйилди.

Вақтнинг чегараланганлиги туфайли — Benjaminда фильм яратиш учун атиги 48 соат вақт бор эди, фильм сюжети унчалик тушунарли чиқмади. Аммо бунга қарамай, нейротармоқ муаллифлари — режиссёр Оскар Шарп ва дастурчи Росс Гудвин ушбу соҳадаги изланишларини давом эттиришмоқчи. Шарп ва Гудвин Benjaminни 2016 йилда ишлаб чиқишган бўлиб, сунъий онг қисқа метражли фильм яратганди. Ўшанда нейротармоқ ғояси билан Sunspring мини-фильми суратга олинган, унда "Кремний водийси" сериали юлдузи Томас Миддлдитч роль ижро этганди.

Аввалроқ Массачусетс технология института олимлари телба-қотиллардек фикрловчи Norman деб аталувчи сунъий онгни намойиш этишганди. Нейротармоққа Альфред Хичкокнинг “психо” фильмидаги қаҳрамон – қотил Норман Бейтс номи берилган.

Асосий мавзулар