02:13 17 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Президент РФ В. Путин встретился с наследным принцем Саудовской Аравии М. ибн Салманом Аль Саудом

Россия ва Саудия Арабистони ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиради

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
45810

Россия ва Саудия Арабистони келишуви жаҳон бозорида нефт нархини оширади.

ТОШКЕНТ,, 17 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон ал-Сауд ОПЕК+ шартномасини муддатсиз даврга узайтиришга келишиб олишди, деб хабар қилди журналистларга Россия энергетика вазири Александр Новак.

“Эслатиб ўтмоқчиман, икки кун олдин Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Мухаммад бин Салмоннинг президент Путин билан учрашувида тарихий қарорлардан бири қабул қилинди – бу бизнинг мамлакатларимиз орасида ОПЕК+ шартномасини муддатсиз узайтириш ҳақидаги қарор”, — деди вазир.

Новак айтишига қараганда ушбу масала Венадаги учрашувда муҳокама қилинади.

ОПЕК+ шартномаси – бу нефт қазиб олувчи мамлакатларнинг, бозор талабига қараб, қазиб олинаётган нефть ҳажмини ошириш ёки камайтириш ҳақидаги келишувдир. Дунёнинг биринчи ва иккинчи нефт экспортерлари бўлган Россия ва Саудия Арабистони ушбу шартномадан манфаатдор ва уни амалга оширишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, охирги йилларда дунё нефт бозорида, сунъий услубда талабни камайтириш оқибатида, қора олтин нархи кескин тушиб кетган эди (110$ => 40$). 2018 йилнинг апрель-май ойларида ОПЕК+ шартномаси кучга кирганидан сўнг — нефт нархи илк бор 80 $ дан ошди.

Асосий мавзулар