Россия ТИВ вакили: “Бизга яна ҳужум қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг”

Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россияга “тиканли сим билан ўраб олиш” орқали жавоб қайтарган.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Совуқ уруш тугаганидан сўнг Россия ғарб мамлакатларига тўлалигича очилди, аммо уни алдашди, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Финляндиянинг Hufvudstadsbladet нашрига берган интервьюсида.

"Бизнинг устимиздан ғалаба қозонишгани учун эмас, ўзимиз очгандик. Бизга ҳеч ким бостириб кирмади, шунчаки Горбачев қуролланиш пойгасига чек қўйишни истаганди. У совуқ урушни тугатишни истаганди", — деди дипломат.

Эмблема NATO - Sputnik Ўзбекистон
Москва НАТОни жиддий огоҳлантирди

Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россияга “тиканли сим билан ўраб олиш” орқали жавоб қайтарган.

"Биз бир-биримизнинг мамлакатларимизга эркин бориб келишни, виза чекловларидан қутулишни истаймиз. Аммо бизга доим рад жавобини бериб келишади!" — деди Захарова.

Бундан ташқари, у Россия нима учун ўз қуролларини бошқа давлатларга намойиш этаётганини изоҳлади.

"Энди ҳаммага кўрсатамиз: "Бизга яна ҳужум қилишни ҳаттоки хаёлингизга ҳам келтирманг". Иккинчи жаҳон урушида 20 миллион кишидан ажралганимиздан сўнг бу яна такрорланмаслиги учун буни барчага намойиш этишга ҳаққимиз бор. Кейинги йигирма йил давомида бизни ҳар тарафдан қуршаб олишга уринишмоқда", — дея эътироз билдирди Захарова.

Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар Украина ва Қрим атрофидаги вазият сабабли ёмонлашганди. Ғарб Москвани Киевнинг ишларига аралашишда айблаб унга қарши санкциялар киритган, Россия бунга нисбатан жавоб чораларини қабул қилганди.

Янгиликлар лентаси
0