20:28 10 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
170311

Аввалроқ Владимир Путин турли элатлар вакилларининг биологик материаллари (соч, тук, тери, тирноқ, қон ва шу кабилар) қандай мақсадларда олинаётганлиги Россия учун тушунарсиз бўлаётганлигини айтганди.

ТОШКЕНТ, 20 июн –Sputnik. Россия АҚШнинг собиқ совет иттифоқи мамлакатларида тиббий-биологик фаолликни ошираётганидан ташвишланмоқда, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

"Биз ҳақиқатан ҳам собиқ совет ҳудудида АҚШ ҳарбий муассасасининг тиббий-биологик фаоллиги ошиб бораётганлигидан ташвишланмоқдамиз ва америкаликларнинг бизни ишонтиришларига қарамасдан, бу фаолият собиқ совет иттифоқи республикаларида профилактика, юқумли касалликларга қарши курашиш каби гуманитар мақсадларда эмас, балки Пентагон манфаатлари учун амалга оширилмоқда деб ҳисоблаймиз”, — деди у брифингда.

Аввалроқ фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида президент Владимир Путин турли элатлар вакилларининг биологик материаллари (соч, тук, тери, тирноқ, қон ва шу кабилар) қандай мақсадларда олинаётганлиги Россия учун тушунарсиз бўлаётганлигини айтганди. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, Россия махсус хизматлари айрим эмиссарлар ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари турли элатларнинг биологик материалларини йиғаётганлиги ҳақида маълумотга эга бўлган.

Кейинчалик АҚШ ҲҲК ўқув авиация қўмондонлиги вакили Бо Дауни Пентагон инсон биоматериалларини таянч-ҳаракат тизимини ўрганиш учун йиғаётганлигини ва россияликларнинг бу мақсад учун танланганлиги тасодиф эканлигини билдирганди.

Асосий мавзулар