04:30 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
52610

Расмий Анқара АҚШдан жами 100 дона қирувчиларни қабул қилиб олади

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Американинг Lockheed Martin компанияси Туркия ҲҲК биринчи кўпнишонли F-35 қирувчиларини топширди.

Тантанали топшириш маросими Техас штатидаги Форт-Уэрт шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбир YouTubeда тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Эндиликда иккита зарба берувчи самолётлар Аризона штатидаги Люк базасига юборилади, турк учувчилари ўша ерда тайёргарликдан ўтишлари айтилмоқда.

Келишувларга мувофиқ, Анқара 100га яқин бешинчи авлод машиналарини қўлга киритиши мўлжалланмоқда.

Туркия бешинчи авлод қирувчиларини яратишда яна саккизта давлат билан ҳамкорлик қилиб келади. Унинг ушбу ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси 11 миллиард долларни ташкил этади. Анқара шунинг ичидан лойиҳага 800 миллион долларни киритишга улгурди.

Асосий мавзулар