Россия биз кутгандан ҳам зўр экан - ЖЧ меҳмонлари

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишБолельщики сборной Мексики
Болельщики сборной Мексики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турли мамлакатдан келган футбол мухлислари Россия ҳақида нима деб ўйлайди: чиройли архитектура, чиройли қизлар ва бемаза пиво

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Айни дамда Россиянинг футбол ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарлари кўчалари турли мамлакатлардан келган футбоол мухлисларига тўла. Блогерлар Россия меҳмонларда қандай таасурот қолдиргани билан қизиқишди.

Нигерия, Мексика, Буюк Британия, Германия, Швеция, Миср, Перу ва бошқа ўнлаб мамлакатлардан келган меҳмонларга бир хил саволлар билан мурожаат қилинди.

Германия ва Мексика ўйини олдидан футбол мухлислари - Sputnik Ўзбекистон
ЖЧ-2018 футбол мухлислари

Аксарият меҳмонларнинг фикрига кўра Россия улар кутганидан ҳам яхши бўлиб чиққан.

Бу ердаги одамлар жуда кўнгилчан. Кўчада нима қилишини билмай турган меҳмонга ўзлари ёрдам таклиф қилишга тайёр. Баъзилар ҳатто уйларига яшашни таклиф қилишган. Россиялик қизлар жуда чиройли экан. Асосий муаммо – кўпчиллик инглиз тилини билмаслиги.

Шаҳарлар жуда чиройли ва тоза. Футбол мухлислари Россияда архитектура ва қизлар  жуда чиройли эканини таъкидлашмоқда. Яна Москва катта шаҳар бўлишига қарамасдан кўчаларнинг тозалигини ва қулай транспорт тизимини ҳам қайд этишмоқда.

Қиммат ва хавфли такси. Меҳмонлар айтишига қараганда, баъзи ҳолларда такси ҳайдовчилари меҳмонларни алдамоқчи бўлган. Иккинчидан айрим такси ҳайдовчилари жуда хавфли равишда машина ҳайдаган, лекин бундай ҳоллар кам бўлган.

“Бизнинг мамлакат Америка маданияти таъсири остида. Улар кўп ҳолларда Россияни бироз қоралаб кўрсатишга ҳаракат қилади, лекин аслида бу ер жуда яхши жой экан”, - дейди мухлислардан бири.   

Британия, Германиялик мухлислар бу ерда кўчада сотиладиган пивонинг сифати унча юқори эмаслигини ҳам айтиб ўтишган.

Қўйида ушбу видеолавҳани батафсил томоша қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0