08:17 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Председатель КНР Си Цзиньпин в аэропорту Гамбурга

Си Цзиньпин араб дунёсини интернетдаги экстремизмга қарши курашишга чақирди

REUTERS / Axel Schmidt
Дунёда
Ҳавола олиш
12510

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, мавжуд тушунмовчиликларни мулоқот йўли орқали ҳал этиш, турлича қарашларга сабр билан этиш, ижобий ҳатти-ҳаракатлар ва самимийлик устувор бўлган муҳитни вужудга келтириш айни вақтда жуда муҳим ва зарур

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. ХХР Раиси Си Цзиньпин сешанба куни араб мамлакатларини ҳамкорликда тинчлик ва адолат идеалларини илгари суришга ҳамда интернетда экстремизм кўринишлари ва нафратни авж олдириш ҳолатларига қарши курашга чақирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Соғлом кибермуҳит ва кибермаданиятни яратиш устида ҳамкорликда ишлаш жуда муҳим, экстремистик контент ва нафратни келтириб чиқарувчи агрессив гапларнинг тармоқда тарқатилишига биргаликда қаршилик кўрсатмоғимиз лозим", — деб баёнот қилди ХХР етакчиси, Пекинда бўлиб ўтган Хитой-араб ҳамкорлиги форуми ташқи ишлар вазирларининг 8-учрашуви очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

Хитой етакчиси хитой ва араб цивилизациясини кўп йиллар давом этган ўзаро қўллаб-қувватлаш боғлаб туришини қайд этди, айни вақтда эса уларда бир-биридан куч-қувват ва донишмандлик ўрганиш учун сабаблар янада кўплигини таъкидлади.

"Биз тинчлик, ўзаро мослик ва адолат ҳақидаги ғояларни ҳамкорликда тарқатмоғимиз лозим, буларни амалга оширишнинг бир йўли — бу Хитой ва араб давлатлари ўртасида цивилизациялараро мулоқотни муваффақиятли қўллаб-қувватлаш ва экстремизмни илдизини йўқотиш учун биргаликда ҳамкорлик қилишдир", — деб қўшимча қилди у.

Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, мавжуд тушунмовчиликларни мулоқот йўли орқали ҳал этиш, турлича қарашларга сабр билан этиш, ижобий ҳатти-ҳаракатлар ва самимийлик устувор бўлган муҳитни вужудга келтириш айни вақтда жуда муҳим ва зарур.

Асосий мавзулар