13:10 23 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Председатель Китая Си Цзиньпин и канцлер Германии Ангела Меркель

Хитой ва Германия АҚШга қарши бирлашмоқда. Савдо урушининг янги босқичи

AXEL SCHMIDT / POOL / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
57820

Пекинда Европа иттифоқи билан биргаликда Трампнинг иқтисодий сиёсатини қораловчи баёноти қабул қилинишига умидвор. Ушбу ҳужжат тайёрлаш мақсадида Давлат кенгаши вазири Ли Кэцян Шарқий Европа мамлакатлари ва Германияга ташриф буюрди.

Берлинда 23 миллиард долларлик битим имзоланди. Хитой европалик инвесторларга ички бозорга киришга енгинликларни ваъда берди. РИА Новости материалига асосан.

Европа Шарққа қарамоқда

Хитой ва Германияни иккиласи ҳам АҚШдан маҳсулотларни импорт қилишдан кўра, кўпроқ у ерга экспорт қилиши бирлаштириб турибти. Президент Трамп бир неча марта савдо балансидаги номутаносибликни бартараф этиш зарурлиги ҳақида фикр билдирган. Охир оқибат Оқ Уй ҳимоя тўсиқ божларини ўрнатди. Бунинг натижасида Хитойнинг ўзи 34 миллиард долларни йўқотди.

Сўнгги ўн йилликда Пекин фаол равишда Шарқий Европа мамлакатлари иқтисодиётига сармоя киритмоқда ва у ердаги маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Энди Ғарбий Европа билан муносабатлардаги музликларни эритиш зарур. У ерда Хитойга эҳтиёткорлик билан қарашади. Уни Европа иттифоқдаги стратегик активларини сотиб олиш ниятида гумон қилишади. 

Ли Кэцян сўзларига кўра, Трамп ислоҳоти таъсир қилган давлатлар бирлашишга туртки бўлди. Ўзаро дўстона ҳаракатлар кузатилди. "Биз Хитойга келаётган импорт товарларига тарифларни камайтирамиз", — деди Ли Кэцян Софиядаги саммит чоғида.

"Хитойга қарши жарима божлари Германия бизнесига ҳам зиён етказмоқда", — деб таъкидлади Ангела Меркель.

Пекин дўст изламоқда

Вашингтон иқтисодий ҳимоя чораларига ўтгандан сўнг, Хитой кўмак учун Европа иттифоқига мурожаат қилди. Америкаликлар иқлим бўйича Париж битимидан чиқиб кетишганда, Хитойда дунё бўйича ҳарорат иссиб кетишига қарши ишлар кучайтирилди. Бу масалага хитойликлар ва европаликларда якдил фикр билан қарашади. Савдо бўйича қарашлар ҳам бир-бирига яқин. Берлинга ташриф чоғида Ли Хитой ва Европа учун умумий бўлган фикрни билдирди — "Эркин савдо икки томон ва бутун дунё иқтисодиёти учун жуда муҳим". Ангела Меркель унинг фикрига қўшилди: "Биз бирга Бутунжаҳон савдо ташкилотининг қоидалар тизимини амал қилинишини истаймиз".

Яқинлашишнинг учинчи омили: Европа иттифоқига муносабат. Бундан аввал ОАВларда Трамп Франция етакчсиси Эммануэл Макронга давлатни ЕИдан чиқариш ва унинг ўрнига АҚШ билан янада манфаатли келишувларни таклиф қилганлиги маълум бўлди. Пекинда Европа иттифоқи лойиҳа сифатида сиёсий қўллаб-қувватлаши тўғрисида ўз фикрини билдиришди. Хитой ЕИ "ягона ва фаровон шерик" бўлишига умид билдирган. Чунки бу икки томонга ҳам фойдали бўлади.

Хитой билан дўст бўлишга ҳамма рози эмас

Лекин Европа Иттифоқида Хитойга ҳамма ёрдам қўлини чўзмоқчи эмас. Айримлар Пекиннинг ижобий ниятига шубҳа билан қараётган давлатлар ҳам бор.

"Германияда Хитой катта молиявий маблағларга эга бўлган далат сифатида иқтисодий муҳим объектларни сотиб олишни бошлашидан ҳадиксирашмоқда. ЕИда норасмий қоида амал қилади: ҳақиқатдан қимматбаҳо активларни фақат европаликларга сотиш. Пекин буни ҳис этмоқда ва айланиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Қора кириш жойидан кирмоқда, яъни ЕИниг шарқий қисмида жойлашган муаммоли давлатларга сармоя киритмоқда. У ердаги элита пулга муҳтож ва бу қоидага унча эътибор беришмаяпти. Бироқ Берлинда ҳаммаси бошқача", — дея ўз фикрини билдирди немис сиёсатшуноси Алесандр Рар.

Сиёсий технологиялар маркази директор ўринбосари Алексей Макаркин сўзларига кўра, Германия ва Хитой иқтисодий жиҳатдан бир — бирини тўлдиради, бироқ сиёсий томондан жуда узоқ.

"Хитой катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, Германия эса юқори сифатли, бироқ кам миқдордаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Иккала давлат ҳам эркин савдо режими сақланиб қолишига муҳтож. Шунга қарамасдан сиёсий яқинлик истиқболлар тушунарсиз", — деб ҳисоблайди эксперт. Унинг фикрига кўра, Хитой ва Германия — Бутунжаҳон савдо ташкилоти тузилмаси орқали ўз ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳақарат қилишади.

Бироқ Пекин Европанинг ёрдамига умидни сўндиришмаяпти. 16-17 июл кунлари сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларига бағишланган Хитой-Европа саммитини ўтказиш режалаштирилган. Унинг якуни бўйича иштирокчилар фикрини ва келажакдаги истиқболларини мужассам этувчи муҳим декларация қабул қилиш кўзда тутилган.

Асосий мавзулар