Қирғизистонда ўтовларда кинотеатрлар ташкил қилинади

© Sputnik / Владимир ПироговЮрта
Юрта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кино кўриш учун кириш бепул бўлади

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Иссиқ-Кўл вилоятининг Қирчин даласида илк маротаба "Монгу" кинофоруми бўлиб ўтади, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон нашри тадбир дирекцияси матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Таъкидланишича, фильмлар намойиши III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида бўлиб ўтади.

Тадбир ўтказиладиган жойда киноюрталар ва проекторлар ўрнатилади, кенг даладаги саҳна эса катта экран бўлиб хизмат қилади.

Форум дастурига кўра халқаро ва миллий кинематорграфия мутахассислари томонидан семинарлар ва мастер-класслар ўтказилади.

Кино кўриш учун ўтовларга кириш эркин бўлиши белгиланган. Ўтов кинотеатри 3 сентябр куни очилиб, 6-куни ёпилади.

Янгиликлар лентаси
0