АҚШ сенати Украинага мудофаа ҳаражатлари учун 250 миллион $ ажратишни маъқуллади

© Sputnik / Давыдов / Медиабанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда Украина АҚШ, Литва, Буюк Британия ва Канададан 40 миллион доллардан ортиқ суммага учар қуроллар ва бошқа ҳарбий воситаларни қабул қилган

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ сенати мамлакат мудофаа бюджетини тасдиқлади, бунда Украинага мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошириш учун ёрдам тарзида 250 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонасининг Facebookдаги саҳифасида хабар қилинган.

Европа Иттифоқи ва Украина орасида ассоциация келишуви бўйича ўтказилган референдум - Sputnik Ўзбекистон
Украиналикларнинг 40%и ўзини европаликман деб ҳисоблайди - сўров натижаси

"Ҳужжатда, хусусан, Украинага киберҳужумларлардан ҳимояланиш имкониятларини кучайтириш, давлат ҳукумат органлари компьютер тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш, россия ахборот ва коммуникация технологияларидан тобеликни камайтириш ва ахборот алмашинуви дастурларида иштирок этишга кўмак бериш борасида Украинага ёрдам бериш назарда тутилган", - дейилади дипломатик муассаса ахборотида.

Илгарироқ, Америка мудофаа бюджети 2019 йил учун АҚШ конгресси вакиллар палатаси томонидан маъқулланган эди. Эндиликда унга давлат раҳбари имзо чекиши талаб этиларди.

2018 йилда Украина АҚШ, Литва, Буюк Британия ва Канададан 40 миллион доллардан ортиқ суммага учар қуроллар ва бошқа ҳарбий воситаларни қабул қилган.

Берлинда бўлиб ўтган Норманд тўртлиги етакчилари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Путин "норманд тўртлиги" аъзолари нималарга келишиб олишгани хусусида гапирди

Россия Украинага қурол-аслаҳалар етказиб берилиши, Донбассдаги можароларни янада зиддийлашишига олиб келишини таъкидлаб, бу борада бир неча маротаба огоҳлантириш берган. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Украинага четдан қурол олиб кирилиши Донбассдаги вазиятни бартараф этишга ҳамда Минск келишувларини бажаришга хизмат қилмаслигини кўплаб маротаба қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0