Саудия Арабистони Канададаги элчисини чақириб олди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги Канада элчисини "хуш кўрилмаган шахс", дея эълон қилган ва унга мамлакатни тарк этиши учун 24 соат вақт берган

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Эр-Риёд Оттавадаги саудиялик элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олмоқда, деб хабар қилди РИА Новости Саудия Арабистони матбуот агентлигига таянган ҳолда.

Бундан ташқари, Қироллик Ташқи ишлар вазирлиги Канада элчисини "хуш кўрилмаган шахс", дея эълон қилган ва унга мамлакатни тарк этиши учун 24 соат вақт берган.

Старый город в Иерусалиме - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг Яқин Шарқдаги юриши

Шунингдек, Саудия Арабистони Канада билан барча янги савдо ва инвестициявий транзакцияларни музлатиш қарорини қабул қилган.

Қироллик келгусидаги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини ўзи ҳал қилади, дейилади хабарда.

Пайшанба куни Канада ТИВ раҳбари Христя Фриланд Саудия Арабистонида блогер Раиф  Бадавийнинг опаси ҳуқуқ ҳимоячиси Самар Бадави қамоққа олингани ҳақидаги хабардан "бағоят ташвиш чекаётгани" ҳақида баёнот қилиб, иккаласини ҳам озодликка чиқариб юборишга чақирган эди.

"Саудия Арабистони либерал тармоғи" интернет-сайти асосчиси Раиф Бадавий мусулмонлар идораси вакиллари ва қиролликнинг диний полицияси вакилларини танқид қилгани учун 2012 йилда ҳибсга олинган. У шунингдек, ислом динини ҳақоратлаш, кибержиноятлар ва Саудия Арабистонида жиноят ҳисобланган - отага бўйсунмасликда айбланмоқда. Бадавий ўн йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Янгиликлар лентаси
0