14:17 17 Август 2018
Эфир
  • RUB115.07
  • EUR8888.62
  • USD7790.20
Боевики группировки Талибан. Архивное фото

Толиблар Ғазни шаҳрини штурм қилмоқда - ОАВ

© AFP 2018 / Noorullah Shirzada
Дунёда
Ҳавола олиш
53710

Хабар қилинишича, толиблар отрядлари бир неча тарафдан шаҳарга киришга уринмоқда

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг марказий қисмидаги Ғазни шаҳрига ҳужумга ўтишди, деб хабар қилмоқда TOLO News телеканали ўзининг региондаги манбаларига таянган ҳолда.

Толиблар баёнотида айтилишча, уларнинг отрядлари бир неча йўналишдан Ғазни шаҳрига киришга ҳаракат қилмоқда.

Қобул-Ғазни автомагистрали ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида кечаётган аёвсиз жанглар муносабати билан ҳаракат учун тўсиб қўйилган, деб таъкидламоқда манбалар.

"Агар бизга қўшимча куч юборишмаса, толиблар Ғазнини босиб олади", - деб айтган телеканалга Ғазни провинцияси кенгаши раиси Хамидулла Наврозий.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасида кескин кураш олиб борилмоқда. Аввалига мамлакат туманларидаги қишлоқлар ҳудудларини босиб олган толиблар эндиликда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган.

Шунингдек, Афғонистон ҳудудида "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи таъсири кучайган. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари томонидан бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши ҳамкорликдаги операциялар ўтказиб келинмоқда.

Асосий мавзулар