Ғазни учун жанг: Ашраф Ғани толибларга қарши курашаётган аскарлар сонини кўпайтирди

Афганские военные с ПЗРК
Афганские военные с ПЗРК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ашраф Ғани якшанба куни кечқурун Ғазни провинцияси губернатори, ҳарбий қўмондонлари, мамлакат миллий хавфсизлик бошқармаси раҳбари ва полиция вакиллари билан фавқулодда мажлис ўтказган

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" радкал ҳаракати ва Ҳукумат кучлари тўйнашуви оқибатида 103 киши ҳалок бўлган Ғазни шаҳрига кўпроқ аскар юборишни буюрди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Tolo News телеканалига таянган ҳолда.

Боевики группировки Талибан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар Ғазни шаҳрини штурм қилмоқда - ОАВ

Телеканал бу маълумотни Ашраф Ғанининг матбуот-котиби Харуна Чахансуридан олган.

Чахансурининг сўзларига кўра, Ашраф Ғани якшанба куни кечқурун Ғазни провинцияси губернатори, ҳарбий қўмондонлари, мамлакат миллий хавфсизлик бошқармаси раҳбари ва полиция вакиллари билан фавқулодда мажлис ўтказган.

Tolo News телеканали ўз манбасига таянган ҳолда тарқатган хабарга кўра, провинцияда афғон миллий армиясининг 100га яқин ҳарбий хизматчилари бедарак йўқолган. Таъкидланишича, ушбу маълумот ҳалигача расман тасдиқланмаган.

Телеканал хабар беришича, провинциянинг баъзи туманларида ҳанузга қадар "Толибон" ҳаракатининг кўплаб жангарилари мавжуд бўлиб, тўқнашувлар давом этмоқда.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" делегацияси Ўзбекистонга келди

Илгарироқ, 1TV телеканали тиббиёт хизмати вакилига таянган ҳолда Ғазнида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашув оқибатида камида 103 киши ҳалок бўлгани, 133 нафари эса жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатган эди. Афғон армияси штаб раҳбари Муҳаммад Шариф Яфталий матбуот-анжумани давомида Афғонистон ҳукумати Ғазнига минг нафар спецназ жангчилари ва 400 дона бронемашина юборганлигини маълум қилган. У шунингдек, Ғазни Ҳукумат назорати остида қолишда давом этаётганлиги ҳақида баёнот қилган.

Янгиликлар лентаси
0