19:07 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53
Генеральны секретарь ООН Антониу Гутерреш

Гутерреш зудлик билан Афғонистонда ўт очишни тўхтатишга чақирди

© REUTERS / DENIS BALIBOUSE
Дунёда
Ҳавола олиш
35520

"Бош котиб ўт очилиши зудлик билан тўхтатилиши ва можаро иштирокчилари ўртасида барқарор тинчлик борасида келишиб олиш учун музокаралар бошланиши зарурати ҳақида қайд этмоқда", - дейилади баёнотда

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Афғонистондаги отишмани зудлик билан тўхтатишга ва у ерда музокаралар жараёнини бошлашга чақирди, дейилади Бош котиб расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида. РИА Новости хабари асосида.

Афғонистон шарқида 10 августдан ҳукумат ва "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бермоқда. Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бир неча кун ичида 400га яқин жангарилар йўқ қилинди. Шунингдек, қонли тўқнашувлар вақтида 100 га яқин куч вакиллари, ва 20дан 35 нафар атрофида тинч аҳоли ҳалок бўлган.

"Бош котиб ўт очилиши зудлик билан тўхтатилиши ва можаро иштирокчилари ўртасида барқарор тинчлик борасида келишиб олиш учун музокаралар бошланиши зарурати ҳақида қайд этмоқда", - дейилади баёнотда.

У навбатдаги бор, у ердаги масалада ҳарбий ечим йўқлигини таъкидлаб, "Барча афғонлар учун барқарор ва порлоқ келажак яратиш манфаати йўлида" шошилинч тартибда можарони тинчлик йўли билан ҳал этишга чақирди. 

Баёнотда можаро иштирокчилари аҳоли ва тинч объектларни ўз зарбалари нишони остига олиб, халқаро инсонпарварлик қонунчилигини очиқчасига бузишаётгани айтиб ўтилган.

"Курашувчи томонлар жанговар ҳаракатлар оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлиши ёки жароҳат олиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно этишлари ва Ғазнигача гуманитар ёрдам тезлик билан ҳамда тўсиқларсиз етказиб берилишини таъминлашлари лозим", - дейилади пресс-офис баёнотида.

Дюжаррик шунингдек, БМТ Бош котиби толиблар ҳужуми оқибатида Ғазнида ҳалок бўлган инсонлар оилаларига таъзия билдирганлигини таъкидлаган.

Асосий мавзулар