23:33 18 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Участники группового турнира открытого чемпионата по кок-бору

Шавкат Мирзиёев III Кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

© Sputnik / Владимир Пирогов
Дунёда
Ҳавола олиш
51910

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари ҳамда Венгрия бош вазири 2 сентябрь куни Иссиқ-кўл бўйида бўлиб ўтадиган кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади.

“Кўчманчилар ўйинлари” халқаро мусобақа бу йил Қирғизистонда учинчи маротаба бўлиб ўтади. Иссиқ-кўл ёнида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақаларда дуннинг 80 мамлакатидан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Жумладан Унда Ўзбекистондан ҳам 108 нафар спортчи ушбу мусобақаларга ташриф буюришади.

Ушбу халқаро тадбир дастлаб 2014 йилда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан ўтказилган эди. Мусобақа доирасида турли этнографик тадбирлар, концерт дастурлари ҳамда танловлар ҳам ташкил қилинган.

Айни дамда мусобақага тайёргарлик қизғин кетмоқда. Жумладан юқори тоғ бағрида жойлашган  Кырчын шаҳарчасида ҳам мусобақага тайёргарлик қизғин кетмоқда. Бу ерда этнофестиваль бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Асосий мавзулар