Қобул толиблар билан музокарада қатнашиш шартини эълон қилди

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишЦентр Кабула
Центр Кабула - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Расмий баёнотга кўра, "Толибон" ҳаракати тинчлик мактуби ва очиқ музокараларга қарши чиққан ҳамда халқаро ва минтақавий тинчлик тамойилларига, очиқ мулоқотга нисбатан ҳурмат кўрсатмаган

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Қобул Москва ёки бошқа жойда ўтказиладиган музокараларжа қатнашади, қачонки "Толибон" радикал ҳаракати тинчлик музокараларига тайёрлигини намоён этса, дейилади РИА Новости ихтиёрига келиб тушган Афғонистон ТИВ баёнотида.

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" Тошкентда офис очдими - Ўзбекистон ТИВ жавоби

Илгарироқ Афғонистон ТИВ вакили Сибғатулла Аҳмадий РИА Новостига Қобул Афғонистон бўйича ўтказиладиган "москва формати"даги учрашувда қатнашмаслигини, ва бу қарор АҚШ позициясидан мустақил қабул қилинганлигини маълум қилган эди.

"Афғонистон ҳукумати делегацияси, агар "Толибон" ҳаракати қандайдир муддат очиқ тинчлик музокараларини ўтказишга тайёрлигини кўрсатса, у хоҳ Москва формати бўлсин ёки бошқа учинчи жойда, соф ният ва чуқур хайрихоҳлик билан "музокараларда - таҳр.) иштирок этади", - дейилади байнотда.

Расмий баёнотга кўра, "Толибон" ҳаракати тинчлик мактуби ва очиқ музокараларга қарши чиққан ҳамда халқаро ва минтақавий тинчлик тамойилларига, очиқ мулоқотга нисбатан ҳурмат кўрсатмаган.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Толиблар Москвага келаяпти

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу муносабат билан "Москва формати"да ўтадиган учрашувда "Толибон" ҳаракати вакилларининг иштироки зарур, деб ҳисобланмайди. "Юқорида тилга олинган тамойилларга таянган ҳолда, Афғонистон Ислом Республикаси, "Толибон" у билан мулоқот қилишни лозим топмаган ушбу учрашувда иштирок эта олмайди", - дейилади баёнотда.

Илгарироқ, Рейтер агентлиги "Толибон" ҳаракати вакилига таянган ҳолда, ҳаракат вакиллари Москвада 4 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Афғонистон бўйича музокараларда иштирок этиш таклифини қабул қилганлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Россия Федерациясига кўра, Афғонистон масаласи бўйича 4 сентябрда ўтказиладиган "Москва формати"даги маслаҳатлашувга 12та давлат, шу жумладан, АҚШ ҳам таклиф этилган. Россия Ташқи ишлар маҳкамасининг маълум қилишича, ушбу мажлисга толибларнинг Доха шаҳридаги сиёсий офиси раҳбарияти ҳам таклиф этилган. АҚШ Давлат департаменти вакили, Қўшма Штатлар ушбу форматни самарали деб топмагани туфайли, Москвадаги Афғонистон бўйича учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилган. 

Янгиликлар лентаси
0