Россия ва Тожикистон Афғонистон шимолига зарба бермаган

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишНанесение российской боевой авиацией ударов по позициям ИГ в Сирии
Нанесение российской боевой авиацией ударов по позициям ИГ в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Тожикистон ҳарбий самолётлари Афғонистон шимолига зарба бермаган, деб хабар қилмоқда икки мамлакат муассасалари.

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ҳарбий самолётлари Афғонистон шимолига зарба бермаган, деб хабар қилмоқда икки мамлакатнинг таалуқли муассасалари.

На таджикско-афганской границе в районе Пянджского погранотряда - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Афғонистон чегарасидаги назорат-ўтказув пунктини ёпди

Бироз олдин айрим хорижий ОАВларда бир гуруҳ жангарилар Хамадони аҳоли пункти яқинида, чегара ичига киришга муваффақ бўлгани ва икки нафар ўрмончини ўлдиргани ва бир кишини ярадор қилгани ҳамда бунга жавобан Россия ва Тожкистон Афғонистон шимолига авиация зарбаси бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон Афғонистон шимолига зарба бермаган, ўзга мамлакат ҳудудига бериладиган ҳар қандай зарба КХШТ штаби мажлиси чақирилганидан, ҳар тарафлама маслаҳат қилинганидан сўнг амалга оширилади.

Ўз навбатида Россия Мудофаа вазирлиги ҳам ушбу хабарларни рад этди.

"Британиянинг "Reuters" агентлиги томонидан Россия самолётлари Толибон жангариларига зарба бергани ҳақида тарқатилган хабарлар – ҳақиқатга зид. Россия Тожикистон ва Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий вазифаларни амалга оширмаган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида бир неча чегара назорат пунктлари жангарилар томонидан эгаллаб олингани ва Тожикистон томонидан улар вақтинча ёпиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0