Туркманистон Тожикистонга келаётган юк машиналарини ўтказмаяпти

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишФуры на границе
Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон бир ҳафтадан бери Тожикистонга келаётган юк машиналарини ўтказмаяпти. Айнида дамда чегарада 100дан ортиқ фуралар кутиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Туркманистон бир ҳафтадан бери Эрондан Тожикистонга келаётган юк машиналарини ўтказмаяпти, деб хабар қилмоқда Tajikta.tj.

“Ашхобод рухсат бермаётгани туфайли, Туркманистон чегарасида 100дан ортиқ юк машиналари кутиб қолмоқда”, - дейилган хабарда.

“Лютфабад-Артык” чегара назорат пунктида кутиб қолган юк автомобиллари ҳайдовчилари айтишига қараганда, уларга автомбилллар нима сабабдан ўтказилмаётганининг сабабини ҳеч ким тушунтирмаган.

“Сарахс” чегара пунктида Тожикистон Туркиядан сотиб олган йўловчи автобуслари ҳам кутиб қолмоқда. Улар ҳам ўтказилмаяпти”, - дейди ҳайдовчилардан бири.

Турли манбаалардан олинган маълумотларга кўра, Туркманистоннинг бошқа чегара назорат пунктларида ҳам худди шундай ҳолат. Чегарадан фақат Тожикистонга йўл олган юк автомбиллари ўтказилмаяпти. Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга бораётган автомобиллар бемалол ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0