Туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар Саммитида имзоланган ҳужжатлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев выступает на саммите тюркоязычных государств
Мирзиёев выступает на саммите тюркоязычных государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Венгрияга - Турк тилида сўзлашувчи давлатлар Ҳамкорлик кенгашида кузатувчи мақомига эга бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Бугун Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар Саммитида (ТТСД) бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Хабарда айтилишига кўра Саммитда қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

  • Туркий тилларда сўзлашувчи давлатларнинг VI Саммити декларацияси;
  • ТТСД Ҳамкорлик кенгашининг бош котиби, бош котиб ўринбосарлари ҳамда Туркий академия президентини тайинлаш ҳақидаги қарор;  
  • Венгрияга ТТСД Ҳамкорлик кенгашида кузатувчи мақомини бериш ҳақидаги қарор;

Шунингдек, Саммитда қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган:

  • Туркий тилларда сўзлашувчи давлатларни интеграция қилиш концепцияси;  
  • Ёшлар ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳақида Венгрия ТТСД Ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёноти;
  • Ёзувчи Чингиз Айтматовннинг 90 ёшлигига бағишланган тадбирлар ўтказиш ҳақида ТТСД раҳбарларнинг қўшма баёноти.

Эслатиб ўтамиз, Чўлпон – Отада бўлиб ўтаётган саммитда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия давлатлари президентлари иштирок этмоқда. Шунингдек Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири фахрли меҳмон сифатида таклиф этилган.

Янгиликлар лентаси
0