04:52 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Полиция Франции

Парижда Саудия Арабистони маликасига тегишли бўлган тақинчоқлар ўғирлаб кетилди

© Ruptly .
Дунёда
Ҳавола олиш
26920

Саудиялик малика полицияга ариза ёзган. Ўғирлик ҳолати бўйича жиноятчиликка қарши кураш гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Парижда Ritz меҳмонхонасида Саудия Арабистони маликасига тегишли бўлган тақинчоқлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда РИА Новости France info радиостанциясига таянган ҳолда хабар қилди.

Хабарда айтилишича, етказилган зиён 800 минг евро деб баҳоланмоқда. Жиноятчиликка қарши курашиш гуруҳи тергов ишини бошлади.

Ўғирлик жума, 7 сентябр куни содир бўлди. Айтишларича, саудиялик малика қимматбаҳо буюмларини отел хонасида жойлашган сейфда сақламаган. Полиция ходимлари маълумотларига қараганда, хона эшикларида бузиш излари аниқланмаган.

Саудиялик малика полицияга ариза билан мурожаат қилди. Ўғирлик ҳолати бўйича жиноятчиликка қарши курашиш гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади.

Асосий мавзулар