01:36 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Презентация нового iPhone Xs и iPhone Xs Max

Apple 3 та янги iPhone тақдим қилди

AP Photo / Marcio Jose Sanchez
Дунёда
Ҳавола олиш
188 0 0

Янги смартфонлага ўрнатилиши мумкин бўлган максимал хотира ҳажми 512 Гб бўлиб улар мутлақ сув ўтказмайдиган қилиб ясалган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Apple компанияси кеча Куппертинода бўлиб ўтган тақдимот маросимида 3та янги iPhone намойиш қилди: iPhone Xs, iPhone Xs Max ва iPhone Xr.

Янги iPhone Xsнинг 5,8 дюймли, 2,7 миллиона пикселга эга бўлган Super Retina OLED дисплейга эга. Ушбу моделнинг нархи 999 долларни ташкил қилади. Унинг каттартирилган версияси -  iPhone Xs Max деб аталади ва 6,5 дюймли экранга эга бўлиб 1099 долларга сотилади.

Смартфонлар иккита 12 мегапикселли камерага эга бўлиб, уларнинг бири яқин масофада ёруғлик кам бўлганда суратга тушириш иккинчиси узоқ масофада расмга тушириш ва видео учун ишлатилади.  

Презентация нового iPhone Xs  и iPhone Xs Max
AP Photo / Marcio Jose Sanchez
Презентация нового iPhone Xs и iPhone Xs Max

iPhone Xr эса – арзонроқ бўлиб, 6,1 дюмли IPS экранга ва алюмин корпусга эга. iPhone Xr фақат битта 12 мегапикселли камерага эга бўлиб, унинг нархи 749 долларни ташкил қилади.   

Янги iPhone Xs смартфонларида Apple илк бор электрон сим-карталардан фойдаланди. Яъни, унинг ичига одатий сим-карта ўрнатишга ҳожат йўқ. АҚШда электрон сим-карта ёрдамида икки операторнинн алоқа хизматидан фойдаланиш мумкин. Америкадаги етакчи уяли алоқа компаниялари AT&T, Verizon ва T-Mobile ушбу янгиликни қўллаб қувватлашган.

Хитой ва бошқа мамлакат бозорлари учун оддий 2та сим-карта ўрнатиладиган алоҳида iPhone Xs смартфонлари ишлаб чиқарилади.

Янги iPhone Xs, Xs Max ва  Xrларнинг ташқи дизайнида катта ўзгаришлар  содир бўлмаган. Дизайн жиҳатидан уларнинг барчаси iPhone Xга жуда ўхшаш.

Презентация нового iPhone Xs и iPhone Xs Max
/ AP Photo / Marcio Jose Sanchez
Презентация нового iPhone Xs и iPhone Xs Max

Компания вице-президенти хабар қилишига кўра, янги телефонларда Face ID (инсон қийфасини таниш) функцияси жуда тез ишлайдиган бўлади. Бунинг учун смартфонга A12 Bionic номли махсус чип ўрнатилган. Янги iphoneда олти ядроли марказий процессор, тўрт ядроли график процессор ҳамда "нейронли движок " ўрнатилган. Янги процессор секундига беш триллионов операциялар амалга ошириш имконини беради.

Янги смартфонлага ўрнатилиши мумкин бўлган максимал хотира ҳажми 512 Гб бўлиб улар мутлақ сув ўтказмайдиган қилиб ясалган. Россияда янги смартфонларни сотиш 28 сентябрда бошланади.

Асосий мавзулар