12:09 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Самолёт - разведчик Ил-20м

Асад Путинга: Ил-20 фалокати Исроил манманлиги туфайли юз берди

© Дмитрий Рязанов
Дунёда
Ҳавола олиш
1169 0 0

Исроил қирувчи самолетлари Россиянинг Ил-20 қирувчиси ортида яширинган ҳолда, уни Сурия ракетага қарши мудофаа тизими зарбасига дучор қилган ва оқибатда 15 нафар россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлишган

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Сурия президенти Башар Асад Россия етакчиси Владимир Путинга телеграмма йўллади, деб хабар берди САНА агентлиги.

"Ўрта ер денгизида қулаши оқибатида, Сурияда терроризмга қарши курашдаги вазифаларини мардонавор бажарган россиялик қаҳрамон-ҳарбийлар ҳалокатига олиб келган Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти фожеаси туфайли ўз номимдан ва бутун Сурия халқи номидан самимий ҳамдардлигимни билдираман", - дейилади телеграммада, деб ёзган нашр.

Сурия президенти, Россия самолётининг қулаши Исроилнинг "манманлиги ва бебошлиги" натижаси бўлганлигини қайд этган.

Асаднинг сўзларига кўра, Тель-Авив "минтақада ўзининг ўта паст мақсадлари ва агрессиясига етишиш учун ҳамиша энг нопок усуллардан фойдаланади".

Ушбу фожиа Россия ва Суриянинг терроризмга қарши курашини тўхтатиши керак эмас, деб таъкидлаган Асад.

"Биз шунга аниқ ишонч ҳосил қиламизки, бизу-сизнинг ҳарбийларимиз қони тўкиладиган, сўнгги қурбони Ил-20 қулаши туфайли ҳалок бўлган ҳарбийлар бўлган бу сингари фожиалар бизни биргаликда терроризмга қарши курашишда давом этишдан тўхтата олмайди", - дейилади телеграммада.

Ил-20 ҳалокати

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни соат 22:00да Исроил ҳаво кучларининг тўртта F-16 самолёти Латакия шаҳри яқинидаги объектларга ҳужум уюштирган. Исроил учувчилари Ўрта ер денгизи томондан паст учиб нишонга яқинлашган.

Ўзларининг ушбу манёври билан, Исроил учувчилари ушбу ҳудудда бўлган кемалар ва учувчи аппаратлар учун атайлаб хавфли вазият яратишган. Исроил самолётлари бомба ташлайдиган нишон Франциянинг "Оверн"регати ҳамда Россиянин Ил-20 самолёти қўнаётган жойга яқин бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия самолёти ортида яширинган Исроил учувчилари Ил-20 қирувчисини Сурия ҳаво мудофааси кучларининг зарбаси остида қолдирган. Оқибатда, ўлчами F-16 самолётларидан анча катта бўлган Ил-20,  "С-200” ракеталарининг осонгина нишонига айланган ва бу туфайли 15 нафар Россия ҳарбийлари ҳалок бўлишган.

Исроил Россия қўмондонлигини режалаштирилаётган операция ҳақида огоҳлантирмаган. Россия Мудофаа вазири Шойгу уриб туширилган Ил-20 ва экипаж ҳалокати учун жавобгарлик тўлиқ Исроил зиммасида эканини маълум қилган. Шойгу ушбу ҳаракат жавобсиз қолдирилмайди, дея ваъда берган.

Исроил ўз айбини рад этиб келмоқда ва жавобгарликни тўлалигича Дамашқ, Эрон ва Ливаннинг "Ҳезболлоҳ" ҳаракатига юкламоқда.

РИА Новости тақдим этган сўнгги хабарларга кўра, Исроил Бош қўмондони Амикам Норкин бошчилигидаги Исроил армия делегацияси бугун, пайшанба куни, Москвага етиб келишади.

Исроил ҲҚК ва унга ҳамроҳлик қилаётган шахслар рўй берган ҳодисанинг тўлиқ картинасини баён этишлари, ...жумладан, Исроил Мудофаа армияси томонидан ўтказилган суриштирувнинг асосий хулосаларини тақдим этишлари кутилмоқда.

Асосий мавзулар