02:53 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Заседание Генассамблеи ООН

Интернетда Порошенко БМТда “адашиб қолиши” кулгуга қолди

Пресс-служба президента Украины
Дунёда
Ҳавола олиш
74320

Украина президенти БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. БМТда Украина президенти Петр Порошенко билан юз берган ҳолат интернет фойдаланувчилар орасида кулгуга қолди.

У БМТдаги Россия делегацияси хонасига кириб кетишига сал қолди.

Коридордан ўтиб кетаётганда Порошенко Россия журналистларини кўриб қолади. Улар билан мулоқот қилмаслик учун Россия делегацияси яқинидаги хона эшиклари орқасидан яширинади.

Айрим ОАВ эса Украина етакчиси Россия музокаралар хонасига аниқ кириб қолганлигини ёзишади. Улар ёзишича, адашиб қолганнини англаган Порошенко 15 сонидан сўнг хонадан чиқиб кетади ва мажлислар залига йўл олади.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бу ҳолатга қисқа изоҳ беради: “Эҳтимол, ҳожатхона билан адаштирди”.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Порошенко ҳатти-ҳаракатларидан ҳайратда қолишди. Бундай хатони маст бўлмасдан туриб қилиш қийин дея фикр билдиришди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар Украина президентининг бундан аввал ҳам содир этган ҳатти-ҳаракатларини эсга олишди. Улардан кейин уни спиртли ичимликларни кўп ичишида гумон қила бошлашганди.

“Порошенко адашиб БМТда Лавровнинг музокаралар хонасига бостириб кирди. Ичиб олишга бурчак топишга ҳаракат қилганмикан?”, - деб ёзган @elkis_07.

Айримлар эса бу ҳолатни “яширин маънога” эга эканлигини билдиришди.

“200 та мамлакатдан адашиб Россия хонасига кириб кетди-я! Адашиб бундан қилиш мумкин эмас”, - деб изоҳ ёзган @evilkiller107.

“Порошенко Россия томон интилмоқда...”, - дея тахмин қилган @ibzasek.

Бундан бошқа, интернет муштарийлари Лавровнинг ҳазили украиналик сиёсатчиларининг ҳожатхоналар олдида ўзларининг америкалик ҳамкасбларини кутиб туриш одатига ишора қилишган.

Хусусан, интернет фойдаланувчилари “Баткившина” партияси етакчиси Юлия Тимошенко АҚШга ташрифи чоғида Доналд Трампни ҳожатхона олдида кутиб турганлиги ҳақида ОАВ хабарларини эсга олишди.

“Шу ерда Трампни кутиб туришга қарор қилган”, - деб ёзган @RUvTX7HpY8U6wjJ.

Асосий мавзулар