12:37 19 Декабр 2018
Эфир
  • RUB124.70
  • EUR9413.74
  • USD8325.59
Зенитный ракетный комплекс С-300ПС. Архивное фото

Россия Сурияга “С-300” мудофаа тизимини етказиб берди

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Дунёда
Ҳавола олиш
658 0 0

C-300 ўрнатилганидан сўнг Сурия чегарасига туташ бўлган 200 км масофани назорат қилиш имконига эга бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Россия, ўз ваъдасига мувофиқ, С-300 мудофаа тизимини Сурияга етказиб берди, деб хабар қилмоқда "Звезда"  телеканали. 

“Биз кеча тўртта С-300 тизимини Сурия ҳудудига етказиб бердик. Улар барча керакли блокларни ҳамда қўшимча радиоэлектрон блокларни ўз ичига олган”, - деди Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга берган ҳисоботида.

“Звезда” телеканали томонидан намойиш қилинган видеолавҳада Ан-124 самолётлари Хмеймим аэродромида С-300 мажмуаларини тушириаётгани кўрсатилган.

Хабарда айтилишига кўра, 20 октябрга қадар С-300 мажмуалари жанговар навбатчиликка шай бўлади. Улар ўрнатилганидан сўнг Сурия ўз ҳудудига яқин бўлган 200 км масофани назорат қилиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Исроил Ҳав кучларининг Сурия ҳудудига амалга оширилган ҳужуми вақтида Россиянинг разведкачи самолёти уриб туширилган ва 15 нафар ҳарбийлари қурбон бўлган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати Сурияга замонавий ҳаво мудофаа воситаларини етказиб бериши ҳақида эълон қилган эди.

Асосий мавзулар