04:43 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Ёмғир қизи кўча рассоми Бэнкси иши. Архив сурат

Бэнксининг 1,4 миллион долларга сотилган картинаси ўз-ўзини йўқ қилди

© Flickr /
Дунёда
Ҳавола олиш
508 0 0

Йўқ қилишга бўлган иштиёқ ҳам яхши ижодий истак - Бэнкси аукционда сотилган картинасини ўзи йўқ қилиб ташлади.

ТОШКЕНТ, 07 окт - Sputnik. Дунёга ўзининг яширин ҳаёт тарзи ва ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларини акс эттирувчи расмлари билан машҳур бўлган Бэнкси исмли рассом яна бир томоша кўрсатди.  

Бэнкси одатда граффити услубида кўча деворларида расм чизади, лекин 5 октябрь куни илк бор унинг “Ҳаво шари ушлаб турган қиз бола” картинаси Лондондаги машҳур аукционда сотилиши керак эди. 

Қоғозга акварель бўёқлар билан чизилган картинанинг нархи 250-300 минг доллар атрофида белгиланган эди. Савдо бошланганидан кейин унинг нархи кескин ошиб кетди ва у 1 млн. фунтга (1,4 млн долларгача) сотилди. Лекин аукцион бошловчилси “Бир, икки, уч – сотилди” дейиши биланоқ...  

Расм рамкаси ичида ўрнатилган яшириш шредер ишлаб кетди ва картина ўз-ўзини майда бўлакларга қирқиб ташлади.

Бу албатта Бэнкси томонидан уюштирилган навбатдаги ажойиб томоша бўлди. Бэнксининг ўзи ушбу ҳодисани Пикассо айтган машҳур сўзлар билан изоҳ қолдирган: “Йўқ қилишга бўлган иштиёқ ҳам ижодий истак” деб.

Инстаграмда Бэнксининг мухлислари ушбу ҳодисани бу “Қиммат картиналарни сотиб олиб ўйида бир ўзи томоша қиладиган бойларга қарши акция” деб аташди. Бошқалар эса, “Бэнкси ҳозиргина ушбу картина нархини бир неча баробарга оширди” деб изоҳ қолдиришди.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    355
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    706
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    842