05:13 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Президент США Дональд Трамп пожимает руку представителю США при Организации Объединенных Наций Никки Хейли

Трамп Никки Хейли истеъфосини қабул қилди

© AFP 2018 / OLIVIER DOULIERY
Дунёда
Ҳавола олиш
21510

Америка Қўшма Штатларининг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли истеъфо берди. Президент Трампнинг сўзларига кўра, бу қарор анча муддат илгари қабул қилинган

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Дональд Трамп Никки Хейли нега АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимини тарк этаётгани борасида изоҳ берар экан, ушбу қарор анча вақт олдин қабул қилинганини айтган. РИА Новости хабари асосида.

Америка президентининг сўзларига кўра, Хейли уни тахминан олти ой олдин, йил охирида озроқ ҳордиқ чиқариши кераклиги тўғрисида огоҳлантирган. Айнан шу вақтда у эгаллаб турган лавозимини тарк этади, деб аниқлик киритган у.

Трамп, шунингдек, Хейли келажакда президент администрациясига бошқа лавозимга қайтишига умид билдирган.

Axios нашрининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, Хейли ўтган ҳафтада Оқ уйда Трамп билан ўзининг истеъфоси масаласини муҳокама қилган. Администрациянинг кўплаб ходимлари бу хабарни ҳайрат ила қабул қилдилар, деб ёзган портал.

Хейли АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимини ўтган йилнинг 27 январидан эгаллаб келади. Бу лавозим вазир рангига тенг, шу боис Хейли Трамп бошқарувидаги кабинет аъзоларидан бири ҳисобланади.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг БМТдаги янги доимий вакилига номзод сифатида Дина Пауэлл номзодини кўриб чиқишини маълум қилган.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    357
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    710
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    848