05:07 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Рамзан Кадыров

Рамзан Қодировнинг сўзларидан сўнг чеченистонлик ўсмир кечирим сўради

Sputnik / Алексей Никольский
Дунёда
Ҳавола олиш
124610

Москвада безорилик қилган чеченистонлик ўсмир Рамзан Қодировнинг сўзларидан кейин ҳаммадан кечирим сўради.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Москвада жамоат транспортида безорилик қилган чеченистонлик ўсмир Рамзан Қодировнинг сўзларидан кейин кечирим сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу кўнгилсиз воқеа 1 кун олдин содир бўлган эди. Москва автобусларидан бирида Чеченистонлик ўсмир қарама қарши ўриндиқда ўтирган йўловчилардан “Ахмат сила” дейишни талаб қилган ва уларга қарата бўш алюмин банка улоқтирган эди.

Ушбу видеоролик интернетда тарқалганидан сўнг, Рамзан Қодировнинг жуда қаттиқ жаҳли чиққан ва у чеченистонлик талабадан дарҳол, биринчи рейс билан Грозныйга қайтиб ота-онаси билан унинг ҳузурига келишини талаб қилган эди.

“Қаерда бўлсанг ҳам зудлик билан, биринчи рейсда Грозныйга етиб келишингни ва ота-онанг билан бирга мени олдимга келишингни талаб қиламан. Сенда бир неча соат вақт бор холос. Акс ҳолда қаттиқ пушаймон бўласан”, - деган эди Рамзан Қодиров.

Шу билан бир вақтда Қодиров  жабр кўрган йўловчилардан кечирим сўраган ва бу ўсмирнинг хулқ-атвори чечен миллатига мос эмаслигини айтган эди.

Бундан бироз олдин Рамзан Қодиров Москвада ўқийдиган Чеченистонлик талабалар хулқ-атвори бузулган ҳолда ватанига қайтарилишини айтган эди.

 

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    357
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    710
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    846