19:15 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Адольф Гитлер

АҚШ разведкаси Гитлернинг жинсий ҳаёти ҳақидаги махфий маълумотни ошкор этди

© AP Photo /
Дунёда
Ҳавола олиш
710830

Ҳисоботда Гитлернинг жинсий ҳаётидаги фактлардан ташқари, унинг болалиги, таълими, яхши кўрган таомлари, мусиқа ва одатлари ҳақида маълумотлар баён этилган.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Германия фашистик давлати етакчиси Адольф Гитлер садомахистик мойилликларига эга бўлган. Шунингдек, ўзини гомосексуал ва гетеросексуал ориентациясида деб ҳисоблаган. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси фюрернинг ҳаёти тўғрисидаги махфий ҳисоботида айтилган.

Ушбу ҳисобот 70 варақдан иборат бўлиб, 1943 йилда АҚШ стратегик хизмат бошқармаси антропологи Генри Филд томонидан тузилган.

У Эрнст Седжвик Ганфштенгел тақдиқотига асосланади. У Гитлернинг XX аср 20-30 йилларда яқин дўсти бўлган. Кейинчалик АҚШга кетган.

Ҳисоботда айтилишича, Гитлер “садомазахистик, ёшликда гомосексуализмга мойиллиги” бўлган. Бундан ташқари, Гитлер ўзининг бўлажак ўринбосари Рудольф Гессега нисбатан шаҳвоний қизиқиши бўлган. Улар 20 йилларда бирга қамоқда бўлишган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Гесс гомосексуал бўлиб, “унда аёллар либосларини кийиш одати бўлгани” учун “Фройлен Анна” лақабини олган.

Шунингдек, ҳисоботда Гитлер “ёш йигитларга қарашдан эстетик завқ олган”.

“Унинг жинсий ҳаёти – сиёсий қарашлари сингари икки хил, у бир вақтнинг ўзида гемосексуал ва гетеросексуал, социалист ва кескин нацист, эркак ва аёл”, - дейилган ҳисоботда.

Ҳисоботда Гитлернинг жинсий ҳаётидаги фактлардан ташқари, унинг болалиги, таълими, яхши кўрган таомлари, мусиқа ва одатлари ҳақида маълумотлар баён этилган.

Асосий мавзулар