21:26 18 Март 2019
Эфир
  • RUB126.18
  • EUR9410.81
  • USD8374.10
Джамал Хашогги со своей невестой Хатис Ценгиз

Жамол Хашогги қотиллигида саудия бош консулининг қўли бор - ОАВ

© Hatice Cengiz
Дунёда
Ҳавола олиш
Саудиялик журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилиши (7)
1813 0 0

Нашр хабарига кўра, Хашогги ишини ўрганаётган тергов гуруҳида журналист фавқулодда ғойиб бўлган куни саудия консуллигида ёзиб олинган аудиоёзувларга эга

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консули Муҳаммад ал Утайба саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Хашоггининг қотиллигида алоқадор, деб хабар қилди Yeni Safak нашри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таянган ҳолда.

Сал олдин Туркия ТИВ РИА Новостига берган интервьюсида сешанба куни Саудия Арабистони бош консулининг Истанбулдаги қароргоҳини текшириш ишлари режалаштирилганини маълум қилган, аммо кейинроқ бу иш ортга қолдирилди. Чунки Хашогги ишини ўрганиш бўйича тузилган Туркия-Саудия Арабистони вакилларидан иборат ҳамкорликдаги ишчи гуруҳда саудиялик вакиллар тергов ишларида қатнаша олмадилар.

Сешанба куни Хашогги иши бўйича авж олган можаро туфайли Саудия бош консули Туркияни тарк этди.

Нашр хабарига кўра, Хашогги ишини ўрганаётган тергов гуруҳида журналист фавқулодда ғойиб бўлган куни саудия консуллигида ёзиб олинган аудиоёзувларга эга.

Аудиоёзувларнинг бирида ал Утайба Хашоггига: "Агар яшашни истасанг, жим юр!", - деганини эшитиш мумкин.

Шунингдек, хабар қилинишича, Хашогги ўлдирилишдан олдин қийноққа солинган: унинг бармоқлари сўроқ вақтида кесиб ташланган, сўнгра, боши танасидан жудо қилинган.

Аудиоёзувга кўра, саудия консули журналистнинг қотилларига: "Бу ишни ташқарида қилинг. Сизларни деб, бошим ғалвада қолади", - деб айтган.

Американинг Washington Post газетасида ишловчи Хашогги 2017 йилдан бери АҚШда яшаб келади, 2 октябр куни Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигига киргач, изсиз ғойиб бўлган.

Саудиялик журналистнинг қайлиғи айтган сўзларга кўра, дипмиссия ходимлари 1 октябр куни Хашоггини ҳужжатларни расмийлаштириш учун таклиф этишган, аёлнинг ўзини эса бино ичкарисига киритишмаган.

Хашогги консуллик биноси ичкарисига кириб кетганидан 5 соат ўтгач, ишчи ходимлардан бири чиқиб, Хашогги кетганлиги ва уни кутиб ўтириш керак эмаслигини айтган.

Саудия Арабистони ҳукумати таъкидига кўра, Хашогги консуллик биносини тарк этгач, ғойиб бўлган ва миссия ҳозирда унинг ғойиб бўлиши фактига аниқлик киритиш бўйича турк ҳукумати билан ҳамкорликда ишламоқда.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Саудия Арабистони журналистнинг йўқолиб қолишига алоқадор эмаслигини исботлаши кераклиги ҳақида баёнот берган, ҳозирча Туркия Саудия томонидан айтилган тушунтиришларни унчалик ишончли эмас, деб топмоқда.

Туркия ТИВ вакили Хами Аксой хабарига кўра, расмий Анқара Хашоггининг ғойиб бўлиши муносабати билан бош консулликни текшириш бўйича Саудия Арабистонидан рухсатнома олган.

Туркия ОАВлари хабарига кўра, саудия бош консуллигида олиб борилган биринчи текширув ишлари давомида туркиялик мутахассислар бино ҳовлисидаги ердан намуна олишган, шунингдек, бино ичкарисида қон изларини аниқлаш учун ультрабинафша нурлардан фойдаланганлар. Текширув ишлари тўққиз соатдан ортиқ вақт давом этган. ОАВ маълумотларига кўра, полициячилар бино ичида Хашоггининг ўлдирилганига ишора қилувчи далилларни аниқлашган.

Мавзу:
Саудиялик журналист Жамол Хашоггининг ўлдирилиши (7)

Асосий мавзулар