Махсус хизматлар терроризм бўйича қидирувда бўлган 150 кишини қўлга олишди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишЗадержание преступника
Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ махсус хизматлар “ИШИД”, “Жабхат ан-Нусра”, “Хизб ут-Таҳрир”, “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” ва бошқа ташкилотлар фаолияти ҳақида маълумотларни алмашишди.

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Марказий Осиё ва Россия махсус хизматлар ўтган йили терроризм бўйича қидирувда бўлган 150 шахсларни қўлга олишди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксил террорчилик маркази директори Асилбек Кожобеков ШҲТ аксил террорчилик минтақавий кенгаш йиғилишида маълум қилди.

“Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлар ҳамкорликдаги ҳаракатлар натижасида 2017 йил иккинчи ярмида ва 2018 йил биринчи ярим йиллигида терроризм бўйича қидирувда бўлган 150 нафар фуқаро қўлга олинди ва экстрадиция қилинди”, - деди Кожобеков.

Шунингдек, ШҲТ махсус хизматлар “ИШИД”, “Жабхат ан-Нусра”, “Хизб ут-Таҳрир”, “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” ва бошқа ташкилотлар фаолияти ҳақида маълумотларни алмашишди.

“Сўнгги йилларда ШҲТ ҳудудида кўплаб терактлар олди олинди. Террорчилик гуруҳларга жиддий зиён етказилди... Юқори террорчилик ҳаракатлари фаол бўлган ҳудудларга чиқиб кетаётган ва ШҲТ давлат ҳудудига қайтиб келаётган шахсларга, турли хавф ва таҳдидларга алоҳида эътибор қаратилмоқда”, - деб қўшимча қилди Кожобеков.

ШҲТ аксилтеррорчилик минтақавий кенгаши 33-чи йиғилишида Россия, Қирғизистон, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0