19:06 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
842 0 0

АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиш ҳақидаги қарорига Россия "керак бўлса ҳарбий чоралар" кўриши мумкинлигини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия АҚШнинг Кичик ва ўрта масофа ракеталар (РСМД) шартномасидан чиқиш ҳақидаги режаларини қўллаб-қувватламайди, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков, РИА Новости хабарига асосан.

Рябков айтишига қараганда, агар АҚШ олдин келишилган хавфсизлик шартномалардан бир томонлама равишда чиқишда давом этаверса, Россия ҳам бунга керакли жавоб чораларини кўради.

“Керак бўлса ҳарбий чораларни ҳам, лекин бу даражага етказишни истамаган бўлардик”, - деди Рябков.   

Сиёсатчи фикрига кўра, сисёсий тортишувлар,  ушбу хавфсизлик шартномасидан чиқишни рўкач қилиш йўли билан ҳал қилишга арзимайди. РСМД шартномаси - бу жуда жиддий масала, деди у.

“АҚШнинг қўпол ва кескин сиёсати турли мамлакат ва халқаро доираларда норозиликларга сабаб бўлмоқда. Вашингтон ушбу “кайфиятлар ўзгариши”ни сезиши керак”, - деди сиёсатчи.

Шанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп СССР билан 80 йиллларда имзоланган Кичик ва ўрта масофа ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқиши мумкинлигини эълон қилган эди. Трамп ўшанда Москвани ушбу шартномани бузишда айблаган эди..  

Кичик ва ўрта масофа ракеталар (РСМД) ишлаб чиқармаслик ҳақидаги шартнома АҚШ ва СССР орасида 1987 йилнинг 8 декабрида Михаил Горбачев ва Рональд Рейген томонидан имзоланаган эди.

Шартномага кўра икки давлат ҳам 500, 1000, ва 5500 км масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиши шарт эди. СССР 1991 йилнинг май ойида 1752та ракетани йўқ қилди. АҚШ эса – 859та. Шартноманинг якунланиш муддати йўқ, лекин бир томон уни бузганда ва иккинчи томон буни исботлаб берганда шартномадан чиқиши мумкин.

Асосий мавзулар