Горбачев: АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиши - бу катта хато бўлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМихаил Горбачев
Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РСМД шартномаси келажакда инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачев АҚШнинг яқин ва ўрта масофали рекеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди, деб ёзади РИА Новости.

“РСМД шартномасига киритилган ечимлар ўз вақтида инсониятнинг буюк ғалабаси бўлган эди. У келажакда ядро қуролини бутунлай йўқ қилишга олиб келиши керак эди. Ушбу ишни давом эттириш ўрнига айрим сиёсатчилар “орқага” қадам ташламоқда”, - деди Михаил Горбачев.

Эслатиб ўтамиз 2 кун олдин Дональд Трамп АҚШ РСМД шартномасидан чиқиши мумкинлигини хабар қилди. Бу дегани, АҚШ яқин ва ўрта масофаларга (500-1000 ва 500-5500 км ) учадиган баллистик ракетларни қайтадан ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлигини англатади.

Стрельба из зенитно-ракетного комплекса. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ СССР билан имзоланган ракеталар ҳақидаги шартномадан чиқишини эълон қилди

Ваҳоланки 1987 йилда имзоланган шартномага кўра СССР ва АҚШ ушбу турдаги ядровий ракеталарни мутлақ йўқ қилиб ташлашлари керак эди. Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларус ушбу шартларни 1993 йилда бажаришган.

РСМД шартномаси муддатсиз бўлиб, ҳеч бир мамлакат ундан ўз-ўзидан чиқа олмайди. Фақатгина шартнома шартлари бошқа мамлакат томонидан бузилган тақдирда иккинчи томон ҳам ундан воз кечиши мумкин. Айни дамда АҚШ, Россияни ушбу шартномани бузишда айблаётган бўлсада, бунга ҳеч қандай далил ва исбот келтиргани йўқ.

© WikipediaГорбачев ва Рейган РСМД шартномасини имзолашмоқда. Вашингтон, Оқ уй 1987 йил 7 декабрь.
Горбачев: АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиши - бу катта хато бўлади - Sputnik Ўзбекистон
Горбачев ва Рейган РСМД шартномасини имзолашмоқда. Вашингтон, Оқ уй 1987 йил 7 декабрь.
Янгиликлар лентаси
0