03:59 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

“Уддабурон” жиноятчи кетчуп ёрдамида пенсионерлар пулини ўғирлади

© Sputnik / Максим Богодвид
Дунёда
Ҳавола олиш
70920

Ноанъанавий тарзда ўғрилик қилгани учун Руминия фуқаросига 2,5 йил қамоқ жазоси тайинланди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Буюк Британияда 64-ёшли руминиялик Титус Жалия кетчуп ёрдамида кекса ёшдаги кишиларнинг пулларини ўғрилайди.

Metro UK нашри хабар беришича, май ва июн ойларида “уддабурон” жиноятчи ноанъаний усулда 8 та ўғирлик содир этишга улгурди.

Ушбу киши кекса ёшдаги кишиларни банк олди кутиб туради. Улар ортидан бориб, уларга яширинча кетчуп сепади ва ваҳима билан уларга қон кетаётганини айтади.

Пенсионерлар ҳайрон бўлиб, нима бўлганини тушунгунча, Жалия улар ёнидаги пулларини ўғрилайди.

Жиноятчи киши ашёвий далил билан қўлга олинади.

Суд унга 2,5 йил қамоқ жазосини беради. Жалия Руминияга экстрадиция қилинишига тайёргарлик кўрмоқда. У ерда жазони ўтайди.

Асосий мавзулар