10:50 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Трассада ҳаракатланаётган вақтда машинада жинсий алоқа қилган ҳайдовчига чора кўрилади

© Sputnik / Maria Sibiryakova
Дунёда
Ҳавола олиш
376220

Испания қонунчилигига кўра, ҳайдовчига машинани хавфли бошқариш ҳуқуқбузарлиги бўйича айб қўйилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. Испания фуқаролик Гвардияси трассада ҳаракатланаётган вақтда машина ичида жинсий алоқа қилган ҳайдовчи эркак ва унинг ҳамроҳи бўлган аёлга нисбатан тергов ишини юритмоқда. РИА Новости хабарига асосан.  

Ҳайдовчилардан бири тасвирга олган 32 дақиқалик видео интернетга жойлаштирилди. Унда рулда бўлган ҳайдовчи ҳамроҳи бўлган аёл билан жинсий яқинлик қилиш ҳолати тасвирга олинган.

Бу воқеа трассада - машина йўлнинг ўрта қаторида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳуқуқ тартибот органлари тергов давомида бу ҳодиса Мадрид ва Вальядолидни бирлаштирувчи АР-6 трассасида бўлганлигини аниқлашган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи камера видео ёзувларини ўрганиб чиқиб, ушбу машина, ҳайдовчи ва унинг шеригини аниқлашди.

Уларга машинани хавфли бошқариш ҳуқуқбузарлиги бўйича айб қўйилиши мумкин.

Унда 500 евро жарима, олти ойдан икки йилгача қамоқ, шунингдек бир йилдан олти йилгача ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланиши мумкин.

Асосий мавзулар